UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  3 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон дарвозага йўлланган зарбалар ҳамда паслар бўйича етакчилар қаторида (статистика) Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон дарвозага йўлланган зарбалар ҳамда паслар бўйича етакчилар қаторида (статистика)

ОФК 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигига оид бир қатор статистик маълумотларни расмий сайтига жойлаб келмоқда.

Демак, гуруҳ босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон ОТЖ ҳам турли кўрсаткичлар бўйича етакчилар қаторида қайд этилган. 

Дарвозага энг кўп зарба берган футболчилар:

1-2. Рено Пискобо (Австралия) – 10

1-2. Супханат Муеанта (Таиланд) – 10

3-4. Муҳаммад Нассиф (Ироқ) – 8

7-10. Азизжон Ғаниев (Ўзбекистон) – 6

Дарвозага энг кўп зарба берган жамоалар:

1. Эрон – 55

2. Ироқ – 49

3. Ж.Корея – 45

5. Ўзбекистон – 41

Дарвозага энг кўп аниқ зарба йўллаган жамоалар:

1. Таиланд – 18 

2. Ўзбекистон – 16

3-4. Баҳраин – 15

Энг кўп пас берган футболчилар:

1. Дилан Райан (Австралия) – 218

2. Абдулбосит Ал-Ҳинди (С.Арабистони) – 216

3. Исломжон Қобилов (Ўзбекистон) – 187

4. Азизжон Ғаниев (Ўзбекистон) – 186

Энг кўп пас берган жамоалар:

1. Япония – 1725

2. Ж.Корея – 1432

3. Ўзбекистон – 1420

Ҳужумни энг кўп қайтарган жамоалар:

1. Хитой – 94

2. Сурия – 63

3. Қатар – 60

4. Ўзбекистон – 59

Энг кўп гол урган жамоалар:

1. Таиланд – 7

2. Ж.Корея – 5

3-6. Ўзбекистон – 4

Тўпурарлар:

1-2. Жароенсак Вонгкорн (Таиланд) – 3

1-2. Муҳаммад Нассиф (Ироқ) – 3

3-9. Исломжон Қобилов (Ўзбекистон) – 2


P.S. Қўшимча қилиш керакки, ушбу қитъа биринчилигининг гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган 24 ўйинда жами 53та гол урилди. Бу эса ҳар бир ўйинга 2,21 голдан тўғри келганини англатади. Шунингдек, Ўзбекистон олимпиячилари мусобақадаги энг интизомли жамоалар қаторидан жой олган. Ўтказилган уч ўйиндан кейин вакилларимиз 3 бора (Х.Алижонов, И.Алижонов, О.Рустамов) сариқ карточка олган. 

U-23 Осиё чемпионати. Чорак финал тақвими.

Акмурзаев Элдор тайёрлади

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика