U-23 Осиё чемпионати. Чорак финал баҳслари қачон бўлиб ўтади? (тақвим)

Eldor Akmurzayev
16 янв 2020, 20:39
Хабарингиз бор, бугун Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олган барча иштирокчилар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон ОТЖ ушбу босқичда БАА футболчиларига қарши тўқнаш келади ва мазкур ўйин 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да Бангкокдаги "Ражамангала" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

1/4 финалнинг тўлиқ тақвими эса қуйидаги кўринишда:

18 январь, 15:15. Саудия Арабистони – Таиланд

18 январь, 18:15. Австралия – Сурия

19 январь, 15:15. Ж,Корея – Иордания

19 январь, 18:15. Ўзбекистон – БАА

Маълумот ўрнида, мусобақанинг ярим финал баҳслари 22 январь, учинчи ўрин учун ўйин 25 январь ҳамда ҳал қилувчи беллашув (финал) 26 январь санасига белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›