UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  11 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  1 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  14 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  9 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  12 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   8 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0 22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   9 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  3 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  4 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб майдонга қайтди  12 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  6

U-23 Осиё чемпионати. Дастлабки рақибимиз Эрон ҳақида нималар билишимиз лозим? Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Дастлабки рақибимиз Эрон ҳақида нималар билишимиз лозим?

8 январь куни Таиландда U-23 Осиё чемпионати бошланади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақани 9 январь куни Эронга қарши баҳс билан бошлайди. Ўқувчиларимизнинг эътиборига дастлабки рақибимиз ҳақида маълумот берамиз. 



2018 йилнинг апрель ойида хорватиялик таниқли мутахассис Златко Кранчар Эрон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Кранчарни кўпчилик 2006 йил Германияда ўтган Жаҳон чемпионати орқали яхши танийди. Ўшанда у Хорватия терма жамоасини мундиалга олиб чиққан ҳамда Жаҳон чемпионатида учта ўйинда бош мураббий сифатида ишлаган эди. Кранчар бошчилигидаги Хорватия Бразилияга ютқазган (0:1), Япония (0:0) ҳамда Австралия (2:2) билан ўйинларда дуранг қайд этиб гуруҳда учинчи бўлганди.

Кранчар бошчилигида Эрон олимпиячилари 2019 йилни Қатардаги ўртоқлик мусобақаси билан бошлаганди. Дохадаги мусобақанинг илк турида форслар Тожикистонга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Кейин Кувайт 5:0 ҳисобида тор-мор этилди ва Қатар 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Шу йилнинг март ойида Эрон Таиланддаги Осиё чемпионатига саралаш баҳсларини ўз майдонида ўтказди. Саралашдан олдин Теҳронда Сурия олимпиячилар билан ўртоқлик учрашувида Кранчар шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.



Саралашнинг ўзида Туркманистон (3:1) ва Яман (3:0) мағлуб этилди. Сўнгги турда Ироқ билан дуранг қайд этган (0:0) Эрон, гуруҳда Ироқ билан 7тадан очко тўплаб Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бироқ Эрон футбол Федерацияси раҳбарияти жамоанинг саралаш баҳсларида намойиш этган ўйинидан қониқиш ҳосил қилмади ва 2019 йил май ойи бошида Златко Кранчарни ўз лавозимидан четлатди.

Унинг ўрнига эронлик Фарҳод Мажиди тайинланди. Ушбу мураббий бошчилигида форслар сентябрь ойига келибгина ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ёдингизда бўлса Ўзбекистонда меҳмон бўлган Эрон U-23 терма жамоаси Олмалиқ ва Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказганди. Олмалиқдаги учрашувда форслар 0:1, Тошкентда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди.



Шу сабабли бўлса керак октябрь ойи бошида Эрон ФФ Фарҳод Мажидини ҳам ишдан бўшатди. Унинг ўрнини Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1998 йил Францияда ўтган Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоасига гол ургани билан барчанинг ёдида қолган Ҳамид Эстили эгаллади.

Октябрь ойида Эстили бошчилигидаги Эрон олимпиячилари Қатарда Австралия олимпиячилари билан куч синашишди ва 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида Эрон U-23 Индонезияда йиғин ўтказди ва маҳаллий олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Илк учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди, иккинчи баҳсда эса Эрон 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ҳамда танқидлар остида қолиб кетди.

Ноябрь ойи сўнггида Эстили жамоаси яна Дохада Қатар U-23 билан ўйин ўтказди. Бу сафар ҳам форслар мағлубият аламини тотиб кўришди (1:2).



15 декабрь куни Ҳамид Эстили маҳаллий журналистларга берган интервьюсида U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўнгилдагидек кетмаётгани ҳақида кескин гапирди.


- "Шанба куни машғулотларни бошладик, лекин машғулотдан умуман кўнглим тўлмаяпти, чунки барча футболчилар сафимизга келиб қўшилгани йўқ. Федерация билан оғзаки келишувга кўра Эрон чемпионати вақтинча тўхтатиб турилиши лозим эди, лекин ундай бўлмади. Ўйинлар ҳамон давом этяпти. Бунинг устига "Истиқлол" ва "Сепахон" ўз ўйинчиларини терма жамоага қўйиб юбормади".

- "20 декабрь куни Доҳага учишимиз керак, лекин таркибимиз тўлиқ эмас. Ўйлайманки, Эрон футбол федерацияси вазиятни тўғри тушунган ҳолда тайёргарлик дастуримизга ўзгартириш киритади. Биз жуда кучли гуруҳдан жой олганмиз. Яхши натижа кўрсатиш учун шунга яраша тайёргарлик кўриш керак. Ҳозир барча жамоалар тўлиқ таркиб билан шуғулланяпти, биз эса муаммолар гирдобидамиз", - деганди Эстили.



Декабрь ойининг сўнгги 10 кунлигида Эрон олимпиячилари яна Дохада йиғин ўтказишди. Ушбу йиғин давомида Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди ва 2:2 ҳисоби қайд этилди. Мазкур баҳсдан кейин бош мураббий шундай деди:

"Биз яхши ўйин ўтказдик. Қатар билан кечган учрашув биз учун ўзига хос дарс бўлди. Бу ўйин орқали биз Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши баҳс олдидан футболчиларни синовдан ўтказиб олдик".

"Қатарга қарши ҳам ҳужумкор, ҳам ҳимоявий футбол намойиш этдик. Ўйинда Қатарнинг икки футболчисига қизил карточка берилди, лекин биз уларнинг майдондан чиқиб кетмаслигини хоҳладик. Мақсадимиз Қатарнинг тўлиқ таркибига қарши ўз кучимизни текшириб олиш эди".



2 январь куни Эрон олимпиячилари Таиландга учиб боришди.

Эрон терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатида қатнашадиган футболчилари орасида икки нафар легионер бор. Ярим ҳимоячи Меҳди Меҳдихани Хорватиянинг "Вараздин" клубида фаолият олиб бормоқда. Бу мавсум Меҳдихани Хорватия олий лигасида 10та ўйинда майдонга тушди.

Ҳужумчи Оллоҳёр Саййадманеш Туркиянинг "Фенербахче" клуби аъзоси ҳисобланади. Мавсум бошида у биринчи лиганинг "Истанбулспор" клубига ижарага берилган. Ҳозирга қадар Оллоҳёр 7та ўйинда майдонга тушиб гол ура олмади.


Эроннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:


Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа").

Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби").

Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин", Хорватия), Реза Деҳгани ("Нассажи").

Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Трактор"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор", Туркия).




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика