UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  0 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  12 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15

U-23 Осиё чемпионати. Бугун қитъамиз бўйлаб саралаш ўйинлари старт олади Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Бугун қитъамиз бўйлаб саралаш ўйинлари старт олади

Келаси йил январь ойида Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун эса қитъамиз бўйлаб турли жойларда мана шу мусобақага саралаш баҳслари бошланади. Саралаш ўйинларида жами 43та жамоа қатнашади ва 15та йўлланма учун кураш кечади. Ушбу мусобақа кейинги йил Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беришини ҳисобга олсак, кураш анча қизғин бўлиши турган гап. 

Маълумки, Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин берилган. Саралаш баҳсларига қуръа ўтган йилнинг ноябрида ташланганди. Жамоалар 11та гуруҳга бўлиб чиқилган. Фақат биз жой олган гуруҳда учта жамоа бор, қолганларида тўрттадан. 

Мусобақа низомига кўра, 11та гуруҳ ғолиблари, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари келаси йил Таиландда ўтказиладиган мусобақага йўл олишади. Саралаш ўйинларида иштирок этишни лозим топган (конкурсдан ташқари) Таиланд агар биринчи ё иккинчи ўрин билан йўлланмага эга чиқадиган бўлса, унда энг яхши кўрсаткич қайд этган бешинчи жамоага рухсат берилади. 

Қуйида барча гуруҳлар ва 1-тур ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Қатар (мезбон), Уммон, Непал, Афғонистон.

"B" гуруҳи - Фаластин, Баҳрайн (мезбон), Бангладеш, Шри Ланка. 

"C" гуруҳи - Ироқ, Эрон (мезбон), Туркманистон, Яман. 

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), БАА, Ливан, Мальдив. 

"E" гуруҳи - Иордания, Сурия, Қирғизистон, Қувайт (мезбон). 

"F" гуруҳи - Ўзбекистон (мезбон), Тожикистон, Ҳиндистон. 

"G" гуруҳи - КХДР, Гонконг, Сингапур, Мўғулистон (мезбон). 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Камбоджа (мезбон), Хитой Тайпейи. 

"I" гуруҳи - Япония, Мьянма (мезбон), Тимор-Лесте, Макау.

"J" гуруҳи - Малайзия (мезбон), Хитой, Лаос, Филиппин. 

"K" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Таиланд, Индонезия, Бруней. 


1-тур учрашувлари. 22 март 

Гонконг - Сингапур

Япония - Макау

Ироқ - Яман

Фаластин - Шри Ланка

Хитой - Лаос

КХДР - Мўғулистон

Жанубий Корея - Хитой Тайпейи

Таиланд - Индонезия

Ҳиндистон - Ўзбекистон 

Уммон - Непал

Сурия - Қирғизистон

БАА - Ливан 

Мьянма - Тимор-Лесте

Эрон - Туркманистон 

Қатар - Афғонистон 

Баҳрайн - Бангладеш 

Вьетнам - Бруней 

Австралия - Камбоджа 

Иордания - Қувайт 

Саудия Арабистони - Мальдив 

Малайзия - Филиппин 

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади. Вакилларимиз Хитойда ўтказилган мусобақа финалида Вьетнамдан 2:1 ҳисобида устун келишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика