U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2016 йили Қатарда ўтказилади

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2014, 17:21
2016 йили бўлиб ўтадиган U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига Қатар мезбонлик қилади.
Бу ҳақда айни кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган ОФК йиғилишида қарор қабул қилинди. Таъкидлаш жоиз, 2016 йилги қитъа чемпионати мезбонлигига Қатардан ташқари Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон мамлакатлари даъвогарлик қилишган эди.

Қатардаги мусобақа ОФК тақвимига кўра 2016 йилнинг март ойида ўтказилади. Маъулмот учун, ушбу қитъа чемпионати шунингдек 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун саралаш вазифасини ўтаб беради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›