UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35"Барселона" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси учун курашмоқчи  0 12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  1 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   55 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар  40 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  37 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди

Бугун U-21 Биринчилигида ҳам мавсум якунига етди.

Сўнгги тур олдидан чемпионлик учун "Пахтакор" ва "Олимпик" клубларида имконият сақланиб қолганди. Ёш "Шерлар" "Олимпик"дан бир очко кўп тўплашганди.

26-турда "Олимпик" "Металлург" билан беллашди ва дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, "Олимпик" баҳсни 9 киши бўлиб тугатди. Риан Исламов ва Алишер Одилов қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Эътиборлиси "Пахтакор" ҳам худди "Олимпик" сингари "Бунёдкор" билан баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Аммо якунда иродали тарзда ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" U-21 чемпионликка эришди.

Мазкур баҳсни кўриш учун "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва клуб бош мураббийи Максим Шацких ҳам стадионга келишди. Ўйин тугагач Ортиқхўжаев жамоа кийим алмаштириш хонасига кирди ва ёш футболчиларни чемпионлик билан табриклади.

U-21 Биринчилигида "Олимпик" икинчи, "Насаф" ёшлари эса учинчи ўринни эгаллашди. Охирги поғоналарни "Навбаҳор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари эгаллашди. Айтганча, сўнгги тур ўйинига Яйпаннинг "Турон" жамоаси келмади ва "Қизилқум"га техник ғалаба ёзилди.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика