U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон U-19 термаси бугун гуруҳдаги асосий рақибига қарши тўқнаш келади (+жадвал)
14 сен 2022 09:10
Янгиликлар
U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон U-19 термаси бугун гуруҳдаги асосий рақибига қарши тўқнаш келади (+жадвал)
Бугун, 14 сентябрь куни Саудия Арабистонида бошланган U-20 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Фарҳод Нишонов шогирдларига бу турда мезбон Саудия Арабистони рақиблик қилади. Ўзбекистон U-19 термаси дастлабки икки ўйинда Мальдив ороллари (7:0) ҳамда Мьянмани (3:0) йирик ҳисобда таслим этишга эришди.
Саудияликлар эса илк турда Мальдив ороллари дарвозасига жавобсиз 11 та тўп киритишди.
Бўлажак баҳс Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади. “А” гуруҳида ўрин олган яна бир учрашув эса Хитой ҳамда Мальдив ороллари (23:30 да бош.) ўртасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар