UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   0 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  3 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  15 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  2

U-20 Осиё кубоги. Фактлар ва рақамлар Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Фактлар ва рақамлар

Теглар :  U-20 Осиё кубоги
Эртага U-20 Осиё кубоги старт олади ва илгари Осиё U-19 чемпионати номи билан аталган мусобақа беш йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини давом эттиради.

Қитъа турнири олдидан статистика ихлосмандларини турнирга оид баъзи фактлар билан таништириб ўтамиз.

Индонезия сари йўл

Турнирнинг энг яхши 4 та терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Агарда Индонезия ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, қўшимча йўлланма учун кураш олиб борилади.


Мусобақа ўтказиладиган иншоотлар

Учрашувлар икки шаҳарнинг тўрт стадионида ўтказилади, булар: "Бунёдкор", "ЖАР", "Локомотив" (барчаси — Тошкент) ва "Истиқлол" (Фарғона).


Метин ҳимоя

Эрон, Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари саралаш босқичи давомида ўз дахлсизлигини сақлаб қолишди. Аслида, Саудия саралаш гуруҳида мусобақа мезбони Ўзбекистонга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо мезбон жамоа иштирокидаги ҳар қандай натижа расман ҳисобдан чиқарилган.

Энг сермаҳсул жамоа 

Япония саралаш босқичида энг кўп гол урган жамоага айланди. "Самурайлар" жами 22 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.


Тўхтатиб бўлмас жамоа

Иордания Шимолий Мариана ороллари дарвозасига жавобсиз 16 та гол уриб, саралаш босқичида битта ўйинда энг кўп тўп киритган жамоага айланди.

Саралаш босқичида олтитадан гол урган Эрон ва Жанубий Корея вакиллари Амир Иброҳимзода ва Ли Ён Жун финал босқичида иштирок этади. Бироқ улардан ҳам кўпроқ тўп киритган (9 та гол) япониялик Канта Чиба Ўзбекистондаги мусобақада иштирок этмайди.


"Гол машинаси"

Юқорида тилга олинган эронлик Амир Иброҳимзода саралаш босқичининг бир ўйинида энг кўп гол урган футболчи бўлди. Ҳужумчи Бруней устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонилган баҳсда бешта тўп киритди.

 

Мунтазам гол урувчилар

Жанубий Корея футболчиси Ли Ён Жун, иорданиялик Абу Таха ва индонезиялик Раббани Тасним саралаш босқичининг ҳар бир учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.


Чемпионларга бой турнир

Саудия Арабистони мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, чемпионлик учун курашаётган 16 жамоа орасида яна етти нафар собиқ титул эгалари мавжуд, булар — Хитой, Ироқ, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Сурия ва Қатар.

Сандиқлари тўлган жамоа

Жанубий Корея ушбу турнирда 12 маротаба зафар қучган ва бу энг яхши натижа саналади.


Майдон ичида қолиб кетаётган U-20 Осиё кубоги ёхуд Тошкентда сезилмаётган мусобақа шукуҳи

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси

U-20 Осиё кубогида порлаши кутилаётган юлдузлар

U-20 Осиё кубоги ҳақида нималарни билишимиз лозим?


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика