UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  3 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  6 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  14 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  3 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  1 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  3 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3

U-20 Осиё кубогида порлаши кутилаётган юлдузлар Янгиликлар

U-20 Осиё кубогида порлаши кутилаётган юлдузлар

Теглар :  U-20 Осиё кубоги
Беш йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда ўтказиладиган U-20 Осиё кубоги юқори рақобатбардош бўлиши кутилмоқда.

Саралаш босқичида гувоҳи бўлганимиз сингари Осиёнинг келажакдаги юлдузлари мазкур мусобақада ҳам ўз номини қолдиришга уриниб кўради.

ОФК 16 терма жамоанинг бир нафар ўйинчисини кўриб чиқади. Бироқ 1-18 март кунлари ўтказиладиган турнирда бу рўйхат ўзгариши ва кенгайиши шубҳасиз.

Габриэль Попович (Австралия)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: "НК Рудеш", Хорватия иккинчи дивизиони

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати-2018 финал босқичи, ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи ("Перт Глори" сафида), U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Австралия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси таркибда етакчилардан саналади, у Хорватия иккинчи дивизиони вакили "НК Рудеш" сафида тўп тепади. Попович U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичида учта гол уриб, Австралияни "H" гуруҳида биринчи ўрин билан финал босқичига йўлланмани қўлга киритишида ёрдам берди. Англияда туғилган Попович илк бор 2020 йилги U16 Осиё чемпионати саралаш босқичида катта саҳнага чиқди ва ўша йилнинг сўнгида "Перт Глори"нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсумида иштирок этди.


Аифеиердинг Аисикаер (Хитой)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: -

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати-2018 саралаш босқичи, U19 Осиё чемпионати-2020 саралаш босқичи, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

U20 Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичида Хитой таркибидаги бошқа ҳеч бир футболчи Аисикаердан кўпроқ гол ургани йўқ. Форвард Мьянмага қарши ўйинда иккита тўп киритди, шунингдек, Мальдив ороллари дарвозасини ҳам ишғол қилди. Аисикаер ОФКнинг турли ёш тоифасидаги турнирларининг финал босқичида илк бор иштирок этади, чунки у U16 ва U19 Осиё кубогининг фақатгина саралаш босқичида иштирок этган.


Абдулраззоқ Қосим (Ироқ)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 1

Ҳозирги клуби: "Ал Шорта", Ироқ Премьер-лигаси 

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати-2018 саралаш босқичи, U16 Осиё чемпионати финал босқичи, U19 Осиё чемпионати-2020, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Абдулраззоқ Қосим Ироқ терма жамоасининг U20 Осиё кубоги-2023 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишида муҳим рол ўйнади ва саралаш босқичида кучли ўйин кўрсатди. Жумладан, Ҳиндистонга қарши ўйинда гол урди ва жамоасининг 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшиб, Қувайт устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабали баҳсдаги сингари учрашувнинг энг яхши футболчи сифатида тақдирланди. Ироқ термаси иқтидорли ярим ҳимоячининг Ўзбекистонда ўзининг барқарор ўйинини давом эттиришига умид қилмоқда.


Амир Иброҳимзода (Эрон)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 6

Ҳозирги клуби: "Трактор", Эрон Про-лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати-2020 саралаш босқичи, Осиё Чемпионлар лигаси-2021("Трактор" сафида), U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи.

COVID-19 пандемияси сабабли 2020 йилги финал босқичи бекор қилинишидан аввал Амир Иброҳимзода 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати-2020 саралашида Мальдив ороллари дарвозасига бешта гол урганди. Қолаверса, Иброҳимзода "Трактор" сафида 2021 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клубига қарши нимчорак финал баҳсида захирадан майдонга туширилди. CAFA U19 Championship турниридаги ғалабали юриш U20 Осиё кубоги-2023 саралашидаги ажойиб кўрсаткичлар билан чамчарбас бўлди. Иброҳимзода Брунейга қарши ўйинда бешта ва Бирлашган Араб Амирликлари дарвозасига бир бор гол уришга муваффақ бўлди.


Иса Сакамото (Япония)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: "Фагиано Окаяма", J2 лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи ("Гамба Осака" сафида), U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи.

Иса Сакамото J2 лигаси вакили "Фагиано Окаяма"га ўтишдан аввал 2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Гамба Осака сафида илк бор порлай бошлаганди. U20 Осиё кубоги-2023 саралашида Сакамото олтита гол уриб, Японияга гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашида ёрдам берди.


Муҳаннад Абу Таҳа (Иордания)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 5

Ҳозирги клуби: "Ал Веҳдат", Иордания Про-лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи ("Ал Веҳдат" сафида), U23 Осиё кубоги-2022 саралаш босқичи, ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи ("Ал Веҳдат" сафида), U23 Осиё кубоги-2022, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи.

"Ал Веҳдат" жамоасининг асосий таянч футболчиси бўлган Муҳаннад Абу Таҳа Иордания Про-лигасида иштирок этадиган клуби сафида мамлакат чемпионати ҳамда 2021 ва 2022 йиллардаги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичларида кўп бора майдонга тушди. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган серқирра футболчи U23 Осиё кубоги-2022 мусобақасида ҳам иштирок этди ҳамда U20 Осиё Кубоги–2023 саралаш босқичида ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб, рақиблар дарвозасига бешта гол урди.


Ли Ён Жун (Жанубий Корея)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 6

Ҳозирги клуби: "Кимчхон Санму", K2 лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Ли Ён Жун U20 Осиё кубоги-2023 саралашида олтита гол уриб, ўз термасида энг яхши тўпурар бўлди ва ажойиб иштироки натижасида Корея сафида қитъа турнирига илк қадамини қўяди. "Кимчхон Санму" ўйинчиси 2012 йилдаги чемпионликдан сўнг илк U20 Осиё кубогида шоҳсупага чиқиш учун ёрдам беришга ҳаракат қилади.


Мирлан Бекбердинов (Қирғиз Республикси)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: "Илбирс Бишкек"

ОФК турнирларидаги иштироки: U19 Осиё чемпионати-2020 саралаш босқичи, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Мирлан Бекбердинов 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати-2020 саралаш босқичидаги иштирокидан сўнг ном қозонди. Ярим ҳимоячи нафақат ўзининг ижодкорлигини, балки гол уриш бўйича маҳоратини ҳам кўрсатиб, ўзини мустаҳкам ўйинчи эканлигини исботлади. Бекбердиновнинг U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичида урган учта голи уни бўлажак турнир олдидан эътиборга молик футболчига айлантирди.


Аҳад Алмашайхи (Уммон)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 1

Ҳозирги клуби: -

ОФК турнирларидаги иштироки: U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Аҳад Алмашайхи мазкур турнирда қитъа миқёсида дебют қилади. Ғалабага ташналигини исботлай олган Алмашайхи Уммоннинг 2023 йилги мусобақага йўлланма қўлга киритиш йўлида Таиландга қарши кечган шиддатли баҳсда ягона голга муаллифлик қилганди.


Аҳмад ал Рави (Қатар)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 5

Ҳозирги клуби: "Ал Райян", Қатар Юлдузлар лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи ("Ал Райян" сафида), U20 Осиё кубоги саралаш босқичи

Аҳмад ал Рави каби моҳир ҳужумчига эга Қатар ёшлари қитъа мусобақасида 15-маротаба иштирок этади. Ал Рави саралаш босқичида ёрқин ўйин намойиш этиб, бешта гол урди. Бундан ташқари, ҳужумчи Бангладеш ва Бутанга қарши учрашувларнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, у 2020 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида “Ал Райян” сафида тўрт марта майдонга тушди.


Абдулло Радиф (Саудия Арабистони)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 5

Ҳозирги клуби: "Ал Таавун", Саудия Про-лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: ОЧЛ-2021 ("Ал Ҳилол" сафида), ЖЧ-2022 саралаш босқичи, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи.

Ўзбекистондаги турнирда порлаши кутилаётган юлдузлар орасида Абдулло Радиф энг тажрибалиси бўлса керак. Футболчи 2021 йил ғолиб бўлган “Ал Ҳилол” таркибида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушди, шунингдек, ЖЧ-2022 саралаш босқичида ҳамда U20 Осиё кубоги–2023 саралашида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилди ва тенгдошлари ўртасидаги беллашувларда бешта гол уришнинг уддасидан чиқди.


Хозан Раван Усмон (Сурия)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 4

Ҳозирги клуби: "Де Графсхап", Нидерландия иккинчи дивизиони

ОФК турнирларидаги иштироки: U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Хозан Раван Усмон Суриянинг саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олишида катта жонбозлик кўрсатди. Нидерландия иккинчи дивизионида ҳаракат қиладиган олдинги чизиқ вакили мазкур қитъа турнирида ҳам жамоасининг етакчи футболчиси бўлиши кутилмоқда.


Абдулфаттоҳ Худоидодзода (Тожикистон)

Позиция: ҳужумчи

Саралаш босқичидаги голлар: 2

Ҳозирги клуби: -

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Худоидодзода Тожикистоннинг саралаш босқини гуруҳ ғолиби сифатида якунлашида ҳисса қўшиб, иккита гол урди. Мазкур мусобақада ҳам ҳужумчи голеадорлигини давом эттириши мумкин.


Шаҳзод Раҳматуллаев (Ўзбекистон)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: "Пахтакор", Ўзбекистон Суперлигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси турнирни ўз майдонида қабул қилиш билан бирга иқтидорли ўйинчиларга ҳам бой саналади, шулардан бири - ярим ҳимоячи Шаҳзод Раҳматуллаев. “Пахтакор” клуби футболчиси U20 Осиё кубоги–2023 саралаш босқичида учта гол урди ва мезбонлар таркибида майдон марказида етакчилик қобилиятини намойиш эта олди.


Дин Хуан Тин (Вьетнам)

Позиция: ярим ҳимоячи

Саралаш босқичидаги голлар: 3

Ҳозирги клуби: "Сонг Лам Нге Ан", Вьетнам Биринчи лигаси

ОФК турнирларидаги иштироки: U16 Осиё чемпионати-2018, U20 Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи

Дин Хуан Тин Осиё кубоги-2023'да порлайдиган кўплаб истеъдодли Вьетнам футболчиларидан бири бўлади. Вьетнам Биринчи лигасида тўп тепаётган меҳнаткаш ярим ҳимоячи саралаш баҳсларида учта гол урди. Шу жумладан, Гонконгга қарши тўқнашувда дубль қайд этди.


U-20 Осиё кубоги ҳақида нималарни билишимиз лозим?


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика