⚡️ U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон ўйнайди ва чорак финалнинг дастлабки 4 иштирокчиси аниқланади (+тақвим ва жадвал)

Eldor Akmurzayev
7 мар 2023, 07:42
Бугун, 7 март куни 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бошланади.

Дастлабки икки ўйинда Сурия (2:0) ва Ироқни (1:0) мағлуб этган Ўзбекистон “А” гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Равшан Ҳайдаров шогирдларига бугун Индонезия рақиблик қилади. Баҳс Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида 19:00 да бошланади. Мазкур квартетдаги Ироқ ва Сурия ўртасидаги параллел ўйин эса “Локомотив” ўйингоҳига белгиланган.

Ўзбекистон гуруҳда 1-ўринни олса, “Б” квартетидаги 2-жамоа (ҳозирда Австралия) билан ўйнайди. Иккинчи ўрин соҳиби эса “Б” гуруҳи ғолиби (ҳозирча Вьетнам) билан баҳслашади.

7 март, сешанба

15:00, Вьетнам – Эрон

“Истиқлол” стадиони

15:00, Қатар – Австралия

“ЖАР” стадиони

19:00, Ўзбекистон – Индонезия

“Истиқлол” стадиони

19:00, Сурия – Ироқ

“Локомотив” стадиони

8 март, чоршанба

17:00, Иордания – Уммон

“Локомотив” стадиони

17:00, Ж.Корея – Тожикистон

“Бунёдкор” стадиони

9 март, пайшанба

17:00, Хитой – Қирғизистон

“ЖАР” стадиони

17:00, С.Арабистони – Япония

“Локомотив” стадиони

ГУРУҲЛАР

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олади:

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›