UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  2 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0

U-20 Жаҳон чемпионати қуръаси бекор қилинди, турнир бошқа давлатда бўлади Янгиликлар

U-20 Жаҳон чемпионати қуръаси бекор қилинди, турнир бошқа давлатда бўлади

Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида Индонезияда ўтиши керак бўлган U-20 Жаҳон чемпионати баҳслари учун қуръа маросими бекор қилинганлигини ёзди.

"31 март куни ўтиши керак бўлган U-20 Жаҳон чемпионати қуръасининг бекор қилиниши бир нарсани англатади: турнир энг камида 20 май куни бошланмаслиги мумкин. Энг кўпида эса, нафақат бошқа саналарда, балки, Индонезияда ҳам бўлмаслиги мумкин", деб ёзади Никимбаев.

Шунингдек, навбатдаги ёзган постида у Индонезия давлати турнирни қабул қилишга тайёр эмаслигига шаъма қилиб ўтган.

"Ундан ташқари, U-17 Жаҳон чемпионати ҳам ноябрда Перуда ўтказилмаслиги мумкин. Перу давлати ҳукумати ташкилий қўмитага ёрдам беришдан бош тортаётгани борасида ёзишди ва шу сабабли катта эҳтимол билан тутнир бошқа давлатга олиб кетилади.

2019 йилда Перу 17 ёшлилар ўртасидаги ЖЧни қабул қилиши керак эди, аммо давлатнинг тайёр эмаслиги сабабли турнир Бразилияга кўчирилганди.

Шу сабабли Перуга 2021 йилги турнирни топширишди, бироқ бу пандемия сабабли бекор қилинди. Аммо улар ҳатто 2023 йилги турнирни ҳам қабул қилишга тайёр эмас экан".

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика