UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

U-20 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ёшларининг рақиблари билан танишамиз, жумладан, Аргентина билан ўтган йили тўқнаш келганмиз Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ёшларининг рақиблари билан танишамиз, жумладан, Аргентина билан ўтган йили тўқнаш келганмиз

Бугун 20 ёшгача бўлган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

24 терма жамоа иштирок этадиган кичик мундиалга 20 майдан 11 июнга қадар Аргентина мезбонлик қилади. Қуръа натижаларига кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида мезбон мамлакат — Аргентина, шунингдек, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Нимчорак финалга 1 ва 2-ўрин соҳиблари, шунингдек, 6 та гуруҳдан энг яхши натижа кўрсатган  4 та 3-ўрин эгалари ҳам йўлланмани қўлга киритади.

Шу муносабат билан, ўзбекистонлик ёшларнинг бўлажак рақиблари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Аргентина

Асосий терма жамоаси Лионель Месси бошчилигида дунёни ларзага келтирган ҳолда жаҳон чемпионига айланган бўлса, уларнинг укалари саралаш босқичида уялтириб қўйишди. Ҳа, шу ёш тоифасида 6 карра жаҳон чемпиони бўлган Аргентинадек жамоа Индонезиядан мундиал мезбонлиги олиб қўйилмаганда, бўлажак турнирни телевизор қаршисида писта чақиб, томоша қилиб ўтирган бўларди. Бироқ Индонезия мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум бўлгач, қуруққўл жанубий америкаликлар дарҳол ишга киришди ва бошланиш муддати яқин қолган турнир мезбонлигини қўлга киритди. 10 та жамоа иштирок этган Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичида "Барселона"даги ўйинлари билан ёдимизда қолган Хавьер Маскерано мураббийлигидаги жамоа "А" гуруҳида Бразилия (1:3), Колумбия (0:1), Парагвай (1:2) ва Перу (1:0) билан бир гуруҳдан ўрин олди ва 4-ўринни эгаллаб, дастлабки босқичдаёқ мусобақа билан хайрлашди. Бироқ мезбонлик ҳуқуқи туфайлигина футболсевар мамлакатлардан бири мундиалда иштирок этадиган бўлди. Эндиликда улар саралашдаги натижа омадсизлик эканлигини исботлашга уриниб кўради. 

Қизиқарли факт

Хавьер Маскерано қўл остидаги ушбу жамоа ўтган йили Уругвайда ўтказилган “Maldonado Cup” доирасида ўзбекистонлик ёшлар билан тўқнаш келишган. Ўзбекистон ёшларининг икки нафар футболчиси четлатилган баҳсда Аргентина 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша турнирда аргентиналиклар Уругвайни ҳам шу ҳисобда мағлуб этган ва Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, якунда чемпион бўлганди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса Уругвай (1:3) ва Бразилия (0:1)га имкониятни бой бериб қўйганди.

“Maldonado Cup” (U-20). 2-тур.

Ўзбекистон – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1)

“Domingo Burgenyo Migel” стадиони. Малдонадо

Голлар: Томас Куммер 38, Маестро Пуч 86.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (асосий таркиб):  21. Отабек Боймуродов, 4. Абубакр Ашуров, 6. Жаҳонгир Уразов, 7. Пулатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳруз Аскаров, 10. Умарали Раҳмоналиев (c), 14. Зафармурод Абдураҳматов, 15. Зафар Ҳакимов, 16. Ҳислат Халилов, 17. Нодир Абдураззаков, 20. Маҳмуд Маҳаммаджонов

Четлатишлар: Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров.

Янги Зеландия

Даррен Базелей шогирдлари Океания минтақаси ғолиби сифатида турнирда иштирок этади. Янги Зеландия ўтган йили Таитида ўтказилган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги минтақа турнирининг "А" гуруҳида Соломон Ороллари, Кук ороллари ва Америка Самоасини доғда қолдириб, гуруҳда пешқадам бўлган. Шунингдек, жамоа 3 ўйинда рақиблари дарвозасига 23 та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Умуман олганда, Базелей қўл остидаги жамоа турнир давомида бирорта гол ўтказиб юбормади, улар чорак финалда Папуа Янги Гвинея (5:0), ярим финалда Таити (2:0) ва финалда Фижи (3:0) устидан ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритган. Янги Зеландиянинг мазкур мусобақадаги энг яхши натижаси нимчорак финал ҳисобланади.

Гватемала 

Шимолий Америкадан ташриф буюрадиган жамоа CONCACAF U-20 чемпионатида Гондурас билан биргаликда учинчи ўринни бўлишиб олган ҳолда қўшни материкда ўтказиладиган кичик мундиал иштирокчисига айланди. Рафаэль Лоредо шогирдлари саралаш босчиқини кўнгилсиз руҳда бошлаб, Сальвадорга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра Панама (3:1) ва Аруба (2:1)ни таслим этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Гватемаланинг кейинги ўйинлари бевосита пенальтилар серияси билан боғлиқ бўлди. Дастлаб 1/8 финалда Канада (1:1, пен - 4:3), сўнгра чорак финалда Мексика (1:1, пен - 2:1) мағлуб этилган бўлса, ярим финалда жамоа айнан 11 метрли стандартлар беллашувида Доминикан Республикаси (2:2, пен - 2:4)га имконият бой бериб қўйди. Шунга қарамай, ярим финал натижаси ҳам Лоредо қўл остидаги терма учун етарли бўлди. Гватемалаликларнинг ҳам энг яхши натижаси нимчорак финал ҳисобланиб, 2011 йил ушбу ёш тоифасида кучли 16 терма жамоа сафидан ўрин олган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика