UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  4 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

⚡️Ўзбекистон U-17 мундиални қабул қиладими? U-20 Жаҳон чемпионати энди қаерда бўлади? Янгиликлар

⚡️Ўзбекистон U-17 мундиални қабул қиладими? U-20 Жаҳон чемпионати энди қаерда бўлади?

Охирги кунларда Индонезияда ўтиши керак бўлган U-20 Жаҳон чемпионати атрофида жуда кўп янгиликлар чиқди.

Ўтган йил мундиалга йўлланма олган Исроил U-20 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини индонезияликлар хоҳлашмади ва намоийшлар ўтказишди. Эътиборлиси Исроил терма жамоасининг Индонезияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиққани 2022 йилнинг 1 июль санасида аниқ бўлиб улгурган эди. Яъни деярли бир йил аввал барча буни биларди. Аммо негадир мундиалга 2 ой қолганида намойишлар бошланди.




Кеча ФИФАнинг сабри тугади ва Жанни Инфантино Индонезия давлати раҳбари билан суҳбатдан кейин Жаҳон чемпионати бошқа мамлакатда ўтиши борасида қарор қабул қилинди. Эътиборлиси Индонезия аслида 2021 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши керак эди, аммо пандемия туфайли ушбу мусобақа бекор қилинганди. Яъни Индонезия айтиш мумкин бўлса иккинчи бор бу мусобақадан маҳрум бўлди.




Бугун Индонезия U-20 терма жамоаси аъзолари бу хабарни эшитишганидан кейин кўз ёш тўкаётгани акс этган видео тарқалди. Бу видеони кўриб тўғрисини уларга одам ачинди, бундай имконият инсон ҳаётида бир марта бўлади: Жаҳон чемпионатида бўлиб ҳам ўз мамлакатида, ўз ватандошлари қаршисида иштирок этиш. Сайтимиз ўқувчилари орасида "Ўзбекистон ҳам U-20 Жаҳон чемпионатига бойкот қилсин" деган фикрлар борлигини кўрдик. Бироқ улар спорт сиёсатдан ҳоли бўлиши кераклигини ўйлашмаяпти. Бутун бошли бир авлод неча йиллар давомида меҳнат қилиб, мана шу жойгача қанчалик машаққат билан етиб келганини фақат футболчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлар билишади холос. Биргина гап билан бу авлодни Жаҳон чемпионатига бормасин дейиш жуда ҳам ноўрин менимча.

Кўпчилик савол бермоқда: ЖЧ қаерда бўлади? ФИФАнинг ҳам боши қотгани аниқ ва ҳозирча форс-мажор ҳолатда мезбон қидирмоқда. ФИФА мундиал саналарини ўзгатирмоқчи эмас: 20 майдан - 11 июнгача. Вақт жуда кам қолмоқда. Эртага, 31 май куни Индонезияда ЖЧга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши керак эди. Тушунарлики эртага қуръа бўлмайди.

Мезбонликка даъвогар бўлиши мумкин давлатлар орасида Аргентина номи кўп ёзилмоқда. Аргентина мундиалга чиқа олмаган ва агар мезбонликни олса ўз-ўзидан U-20 терма жамоаси учун ҳам ажойиб сюрприз бўлади. Бироқ айни пайтда Жанубий Америкада катта молиявий инқироз давом этмоқда, шу боис Аргентина ҳукумати учун бу ортиқча бош оғриқ бўлиши ҳам мумкин.

Охирги йилларда исталган мусобақани, исталган даражада ўтказиб келаётган Қатар варианти ҳам бор. Аммо яқиндагина катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказган, кейинги йил январь ойида Осиё кубогини қабул қиладиган Қатарга ҳам бу мундиал ўзи керакмикин? Бунинг устига Қатар ҳам араб давлати ва Исроил терма жамоаси билан яна қандайдир янги муаммолар пайдо бўлишига ҳеч ким кафолат бермайди.

Австралия ҳам бу мундиални қабул қилишга тайёр эди, аммо 20 июлдан Австралия ҳамда Янги Зеландияда ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Шундай экан "Яшил қитъа"га ҳурмат сақлаган ҳолда Австралия кетма-кет бундай катта даражадаги мусобақаларни қабул қила олмаса керак деб ўйлаймиз.

Назарий жиҳатдан яқиндагина U-20 Осиё кубогини қабул қилган Ўзбекистон ҳам бу Жаҳон чемпионатига даъвогар бўлиши мумкин эди. Охирги йилларда яхши стадионлар пайдо бўлди, меҳмонхоналар тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Тошкентдан деярли барча катта шаҳарга самолётда 1 соатга бормай етиб олса бўлади. Бироқ Ўзбекистондаги энг катта муаммолардан бири бу машғулот майдонларининг кескин етишмаслигида. Осиё кубогидаги ҳолатни барчамиз кўрдик ва бундай ҳолатда ФИФА ҳозир бизга бу мусобақани бермайди, ҳатто чорасиз қолган ҳолатда ҳам.

Юқорида Индонезия U-20 терма жамоаси мундиалдан четда қолгани учун қаттиқ тушкунликка тушиб қолгани ҳақида ёздик. Бордию ФИФА мундиалга йўлланма олган давлатга мезбонликни берса назарий жиҳатдан Индонезия ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Чунки бундай ҳолда иштирокчилар сони 24 эмас 23та бўлиб қолади. Хуллас ФИФА бу борада жиддий бош қотириши керак бўлади.

Сарлавҳада U-17 Жаҳон чемпионатини ўқиб хайрон бўлгандирсиз. Ҳа, бу техник хато эмас. Шу йилнинг 10 ноябрь - 2 декабрь кунлари оралиғида ФИФА U-17 мундиални ўтказади. Мезбон ҳам аниқ - Перу. Бироқ юқорида таъкидлаганимиздек, Жанубий Америкадаги молиявий инқироз туфайли Перу ҳам мундиални ўз хоҳиши билан "топширмоқчи". Бундай ҳолатда ФИФА олдида яна бир бошоғриқ пайдо бўлади. Узун-қулоқ хабарларга кўра, агар ростдан ҳам Перу мундиал мезбонлигидан воз кечса, Ўзбекистон уни қабул қилишга тайёр экан. Бу борада рақобатчилар ҳам бўлиши аниқ. Бунинг учун албатта нафақат сифатли машғулот майдонлари, балки яна кўплаб нарсалар керак бўлади. Ўзбекистон ҳукумати футбол спорт турига бераётган эътиборидан келиб чиқсак, агар ФИФА ростдан ҳам U-17 Жаҳон чемпионати мезбонлигини топширса уни муносиб ўтказишга тайёр ҳолга кела оламиз.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика