U-20 Араб Кубоги. Мусобақа биз учун мағлубият билан бошланди
22 июн 2021 00:42
Янгиликлар
U-20 Араб Кубоги. Мусобақа биз учун мағлубият билан бошланди
Ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси дастлабки турни ўзидан икки ёш катта Саудия Арабистони U-20 жамоасига қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашув биринчи бўлимдаёқ рақиб фойдасига 2:0 кўриниш олди. 4 ва 36-дақиқада киритилган голлар рақибга ғалаба келтирди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги турни 24 июнь куни Тунисга қарши ўтказади. Қуйида гуруҳлар ва 1-тур натижаларини келтириб ўтамиз.
"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир.
1-тур. 20 июнь
Миср - Нигер 2:0
Мавритания - Жазоир 0:1
"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути.
1-тур. 20 июнь
Марокаш - Тожикистон 6:1
БАА - Джибути 8:0
"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Комор ороллари.
1-тур. 21 июнь
Сенегал - Ливан 5:1
Ироқ - Комор 3:4
"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон.
1-тур. 21 июнь
Тунис - Яман 2:0
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:0
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар