UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  7 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди Янгиликлар

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тур учрашувлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Саралаш босқичи ҳақида

— Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтаман. Ташкилий жиҳатдан барча нарса амалга оширилган. Мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида кераклиги ишлар қилинганлиги кўриниб турибди. Саралаш ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсам, олдимизда бизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Хусусан, Саудия Арабистони, Хитой каби футболи ривожланган, шунингдек, Мянма ва Малдив каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоаларга қарши майдонга тушамиз. 

— Жамоангиз бу турнирга қандай тайёргарлик олиб борди?

— Даммамга келишимиздан аввал Япония ва БААда йиғин ўтказдик. Хусусан, Шизуокада Япония ва Уругвай каби жамоаларга қарши баҳс олиб бордик ва етарлича тажриба тўпладик.   

— Мусобақанинг аҳамияти

— Биласиз, Ўзбекистон бу турнирнинг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Шу сабабли бизда катта масъулият бор. Мусобақада ўзимизнинг бор имкониятларимизни ишга солиб, кучли томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

— Саудия Арабистони терма жамоасининг имкониятлари ҳақида

— Саудия Арабистони Осиё футболида ўз ўрнига эга. Ҳар битта ёш тоифасида яхши футболчилари бор. Биз бу жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Мусобақанинг финал ўйинларига йўлланма олганимиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Биз мезбонларга қарши бор кучимизни ишга солиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика