U-19 Осиё Чемпионати. КХДРни ютган Қатар чемпион бўлди

Narzulla Saydullayev
23 окт 2014, 19:53
Мьянмадаги Осиё чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Ярим финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган КХДР ёшлари ҳал қилувчи баҳсда Қатар билан ўйнади. Баҳс тақдирини иккинчи бўлим бошида қатарлик Акрам Афиф томонидан урилган гол ҳал қилди - 1:0.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финалига чиққан тўрт жамоа кейинги йил Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига иштирок этади. Бу жамоалар: Қатар, КХДР, Ўзбекистон ва Мьянма.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia