U-19 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон Австралия билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2016, 07:33
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 дастлабки турни қўшниларимиз Тожикистонга қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Австралия эса илк турда Хитойн таслим қилди - 1:0.

Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги баҳс бугун, 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйин Хитой ва Тожикистон ўртасида кечади. 


18 октябрь
18:30 - Хитой - Тожикистон
21:30 - Ўзбекистон - Австралия

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia