UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  12 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

U-17 Осиё кубоги. Қайси жамоалар кейинги босқичга чиқиб бўлди? Ўзбекистон гуруҳдан чиқса, ким билан ўйнайди? (батафсил таҳлил) Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги. Қайси жамоалар кейинги босқичга чиқиб бўлди? Ўзбекистон гуруҳдан чиқса, ким билан ўйнайди? (батафсил таҳлил)

Таиланд U-17 Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда. Жамоалар 2-тур учрашувларини якунлаш арафасида.

Бугун Ўзбекистон ўрин олган "D" гуруҳи ўйинлари бўли ўтади. Келинг дастлаб юқоридаги квартетлардаги натижаларга назар ташлаймиз. 

Таиланд ва Яман кейинги босқичда 

Эътибор бериб қарасангиз "А" гуруҳида барча даражаси енгил рақиблар бирга жойлашганини кўришимиз мумкин. Яман турнирни Малайзияга қарши беллашув билан бошлади ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар эса қўшнилари Лаосни 2:1 натижаси билан таслим қилди. Иккинчи турда ҳам уларнинг ғалабали юриши давом этди. Лаос - Яман 1:2, Малайзия - Таиланд 0:3. Демак учинчи турда Таиланд ва Яман ўзаро учрашувда гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боради. 


Қатарда имконият йўқолмаган. Жанубий Корея ўз услубида 

"B" гуруҳида кутиланидек Жанубий Корея фаворит эканлигини исботлади ва кейинги босқич йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилишга эришди. Дастлаб Қатар 6:1, Афғонистон 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Лекин гуруҳ ғолиблиги ва иккинчи ўрин масаласи очиқ турибди. Учинчи ўринда кетаётган Қатарда 1 очко, иккинчи ўриндаги Эронда 4 очко мавжуд. Форслар кореяликларга қарши майдонга чиқса, Қатар Афғонистон билан куч синашади. Эрон ғалаба қозонган тақдирда биринчи ўрин билан чорак финал эшикларини очса (7 очко), Қатарда ҳеч қандай имконият қолмайди. Бу вазиятда форсларни дуранг ҳам қониқтиради (5 очко). Қатар эса Эроннинг мағлубиятини кутишга мажбур. Бунинг учун улар Афғонистонга голлар ёмғирини ёғдириши керак. Иккинчи турда улар ўзаро дурангга имзо чекишган. Демак тўплар нисбатига қараймиз. Эронда +5, Қатарда -5. 


Ўзбекистон учун аҳамияти юқори "C" гуруҳи

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари кейинги босқичга йўл олса "C" гуруҳидаги терма жамоалардан бири билан рўбарў келади. Саудия Арабистони 6 очко билан гуруҳдан чиқиш ва биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб бўлган. Иккинчи ўринда кетаётган Австралия ўзаро ўйинда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Энди иккинчи ўрин учун имкониятларни кўриб чиқамиз. Австралияда 3, Хитой ва Тожикистонда 1 очкодан мавжуд. Сўнгги турда чин ўлкаси вакиллари араб "йўлбарслари"га қарши тўп тепса, Хитой Австралия синовидан ўтади. Хитой Саудия Арабистонини ютса, Тожикистон Австралияни ютса бир хилда 4 очкодан бўлади. Бу икки жамоа илк турда тўқнаш келди ва дуранг қайд этди (1:1). Тўплар нисбати яна катта саҳнага чиқади. Иккисида ҳам ҳозир тўплар - 2 ҳолатида. Яна бир нарса, яшил қитъа футболчилари қўшниларимиз билан муросани танласа, Хитой ўз ўйинида ютса 4 очко юзага келади. Хитой ва Австралия эса ўзаро ўйинида "кенгурулар" устун келган (5:3). "D" гуруҳидан иккинчи чипта кимга насиб қилади?


Бугун кўп нарса аниқ бўлади ёхуд Ҳиндистонни ютиш шарт 

Бир неча соатдан сўнг ўзимизнинг йигитлар иккинчи тур ўйини учун майдонга чиқишади. Илк турда Ўзбекистон Япония билан, Вьетнам Ҳиндистон билан дурангга рози бўлди. Гуруҳимизда 1лар қаторлашиб туришибди. Ҳали ҳеч кимда имконият йўқолгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кўп нарсага ойдинлик киритилади. Ҳиндистон эса биз учун таниш рақиб. Улар бу йил ҳисобидан 3 маротаба рақиблик қилади. Январь ойида кечган ўртоқлик ўйинида дастлаб Ҳиндистоннинг (0:2), иккинчисида вакилларимизнинг қўли баланд келган (3:0). Илк турдаги ҳаяжонни енгиб ўтишган деган умиддаман. Бугунги ғалаба кейинги босқич учун имкониятларни оширади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика