U-17 Осиё кубоги. Ўсмирларимиз бугун ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиши мумкин

Khoja
6 апр 2025, 08:00
Айни кунларда Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги «Оказ» стадионида старт олади.

Терма жамоамиз бугунги баҳсда ғалаба қозониб, Саудия Арабистони терма жамоаси Таиландга мағлуб бўлмаса, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини учинчи турдан аввал ҳал қилган бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia