

Бугун Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Японияга қарши майдонга тушишди. Учрашувда японлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда КХДР Хитой Тайпеини 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Ўзбекистон ўсмирлари кейинги турни 7 ноябрь куни КХДРга қарши, Хитой Тайпеи эса Японияга қарши ўтказади.
Япония - Ўзбекистон 4:0
Голлар: Нагано Фука 54, Уеки Рико 60, Миязава Хината 78, Такарада Саори 81.
Ўзбекистон: Мафтуна Жонимқулов, Маҳлиё Назарқулова (Гулзода Амирова, 64), Шаҳноза Қурбонова (Рузихон Асқарова, 81), Малика Бурхонова, Феруза Бобохўжаева, Мафтуна Шойимова, Дилдора Эргашева, Шоҳида Тожиддинова, Шаҳноза Шакирова, Севара Нормуродова, Мафтуна Панжиева.



