Тьяго Алькантара "Бавария" машғулотини тарк этди

Aslanov Jasurbek
21 июл 2017
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара муддатидан аввал Германияга қайтади.

Испаниялик машғулотда жароҳат олди ва шу сабаб клубнинг мавсумолди ўйинларида иштирок этмайди.

"Тьяго Алькантара ва шифокорлар билан футболчи индивидуал программа асосида Германияда ишлашига келишиб олдик" - дейди "Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти.

26 ёшли ярим ҳимоячи клуб Хитойдан қайтганидан сўнг жамоага қўшилади. Унинг Ауди Кубогидаги (1-2 август) иштироки сўроқ остида эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com