Тухель ПСЖга қайтиши мумкин
17 фев 2023 11:13
Янгиликлар
Тухель ПСЖга қайтиши мумкин
ПСЖ раҳбарлари янги бош мураббий ҳақида ўйлай бошлагани ҳеч кимга сир эмас.
Париж клуби раҳбариятидаги баъзи инсонлар Томас Тухелни қайтариш вариантини илгари сурмоқда. Қатар амири ҳали ҳам жамоа бошқарувини Зинедин Зиданга топширишни истайди. Бироқ Зиданни кўндиришнинг иложи бўлмаса, бошқа вариантларга мурожаат қилинади. Жамоа ЕЧЛда омадсизликка дуч келса ва натижалар ижобий томонга ўзгармаса, янги бош мураббий масаласи узоқ чўзилмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 - 2020 йиллар оралиғида Тухель парижликлар устози ҳисобланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар