

Германиянинг "Бавария" клуби бош мураббийи Томсас Тухель "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо билан гаплашганини тасдиқламади, аммо миш-мишларни ҳам инкор этмади.
"Мен бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ беришни хоҳламайман. Биз фақат ўз футболчиларимиз ҳақида гапиряпмиз. Мен онамга ҳам қўнғироқ қилдим, лекин негадир улар бу ҳақда ёзишмади", – деди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухонинг ўзи ҳам "Барселона"да ўйнашни давом эттиришга қарор қилган.



