

"Бавария" клуби бу босқичда Англиянинг "Арсенал" жамоасига тўқнаш келади. Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель бўлажак рақиб ҳақида фикр билдирди.
"Олдимизда ўта қийин йўл кутмоқда. Бу тасаввур қилиш мумкин бўлган энг қийин йўлдир. Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс кутиб турибди."Арсенал" охирги икки мавсумда жуда барқарор ва энг юқори сифатдаги ўйин кўрсатмоқда. Бу жуда хавфли жамоа – улар жуда кўп гол уришади. Бироқ, биз бунга тайёр бўламиз. Ўз сифатларимизни яхши биламиз", -дейди Томас Тухель.



