UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  1 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  8 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди

Теглар :  ТуронИстиқлол
Бугун Олтиариқ туманидаги "Имкон-арена" ўйингоҳида Фарғонанинг "Истиқлол" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Темур Маматмуродов "Турон" дарвозасини ишғол этиб, "Истиқлол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Турон" жамоаси вакиллари иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Дастлаб Жавоҳир Сохибов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлим охирги дақиқаларида Асилбек Қаюмов "Турон"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Олтиариқ. "Имкон-арена" ўйингоҳи.

"Истиқлол" - "Турон" 1:2
Голлар:
Темур Маматмуродов (1:0), Жавоҳир Соҳибов пен. (1:1), Асилбек Қаюмов (1:2)

"Истиқлол": Нодирбек Ашурматов, Абдухолиқ Қурбонов, Умар Адҳамзода, Ҳожиакбар Юнусов, Улуғбек Худойбердиев, Аббос Махсталиев, Элёр Мамасолиев, Темур Маматмуродов, Рустам Абдуҳамидов, Роббим Ҳасанов, Файзулло Жуманқўзиев
Захира: Жасурбек Эрмаматов, Хумоюн Бойқўзиев, Элёр Мўйдинов.

"Турон": Акмал Ортиқов, Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Элбек Отақулов, Аслиддин Тоштемиров, Суннатилло Эрматов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Акрамов, Хуршид Асқаралиев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов
Захира: Мирзохид Жалилов, Аюбхон Исоқов, Аслбек Қаюмов, Достон Мелиқўзиев, Билол Тошмирзаев, Иброҳим Аҳмаджонов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика