UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

“Турон” – “Наврўз Кубоги-2018” ғолиби! Янгиликлар

“Турон” – “Наврўз Кубоги-2018” ғолиби!

Ҳар йили Фарғонада ўтказиладиган анъанавий “Наврўз Кубоги” баҳслари якунига етди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган бу йилги “Наврўз Кубоги-2018” мусобақасида 12 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳидаги биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичида иштирок этишди.
Ўйинлар Фарғона шаҳридаги футбол академияси стадиони ҳамда Бешариқ туманидаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилди. “А” гуруҳида “Нефтчи” (U-18) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Цементчи-2” жамоаси маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

“В” гуруҳидаги ўйинлар ҳам қизиқарли тарзда кечиб якунда Ўзбекистон туманининг “Турон-1” ва Бешариқнинг “Бешариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди.

Ярим финал баҳсларининг биринчисида “Нефтчи” (U-18) – “Бешариқ” жамоалари майдонга тушишди. Кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад бешариқликларга кулиб боқди - 5:4.

“Турон-1” – “Цементчи-2” жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви ҳам шиддатли тарзда ўтиб, тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов шогирдларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Шундай қилиб, ҳал қилувчи баҳсда  “Бешариқ” ва “Турон-1” жамоалари рўбарў келишди. Ўйин финалга хос жанговор руҳда ўтиб, асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда “Турон-1” вакили  Аъзамжон Саминжонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда бешариқликлар вакили Тоҳир Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Футбол лотореясида эса омад Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги “Турон” жамоасига кулиб боқди.

Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги пенальтини таниқли ҳужумчи Отабек Исроилов аниқ йўллаб, яйпанликларга бош совринни тақдим этди.
Учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоага Фарғона футбол ассоциациясининг дипломи топширилди. “Турон” жамоасига “Наврўз Кубоги” топширилди.



Мусобақада иштирок этган жамоалар:
“Нефтчи” (U-18) (Фарғона)
“ФарДУ” (Фарғона)
“Цементчи-2” (Қувасой ш.)
“Нефтчи” СК (Фарғона)
“БЎСМ-1” (Марғилон)
“Тошлоқ” (Тошлоқ)
“Кимёгар” (Қўқон ш.)
“Зафар” (Учкўприк т)
“Турон-2” (Ўзбекистон т.)
“Турон-1” (Ўзбекистон т.)
“Бешариқ” (Бешариқ т.)
“Сўх” (Сўх т.)
Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика