UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  5 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

Фарғонада ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Наврўз кубоги
Жорий йилнинг 23-27 март кунлари Фарғона шаҳрида спортнинг футбол тури бўйича 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида "Наврўз кубоги" учун Республика очиқ турнири мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур турнирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-декабрдаги "Ўзбекистон футболини ривожлантириш мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш ҳамда спортнинг футбол турини янада оммалаштириш, ўқувчи-ёшларнинг баҳорги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Мусобақалар Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол ассоциацияси қошидаги "Футбол маркази" майдонларида ташкил этилди. "Наврўз" кубоги мусобақасининг 2006-2007 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасидаги баҳсларда жами 12 нафар жамоа (216 нафар спортчи) иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, мазкур ёш тоифасида "Ипакчи" (Фарғона) жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

2008-2009 йилларда туғилган спортчи ёшлар ўртасидаги мусобақаларда жами 16 та жамоа (288 нафар спортчи) қатнашди ва якунда "Нефтчи" футбол мактаби ёшлари биринчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Мусобақа якунида иштирокчи жамоа ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиевлар иштирок этган тақдирлаш маросимида иштирокчилар ва ғолибларга турли даражадаги диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика