UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  0 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Турон" жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда Янгиликлар

"Турон" жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда

Теглар :  Турон
Яйпаннинг "Турон" клуби айни кунларда янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

Ҳозирга келиб шартномаси якунлангани боис бир қатор футболчилар жамоани тарк этди. Жумладан, клуб Фозил Мусаев, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Суннатилла Эрматов, Суннатилла Абдуллажонов, Даврон Умиров, Ғиёс Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов ва легионер футболчилар Синиша Бабич, Даян Поньевичлар билан хайрлашди. Шунингдек, истеъдодли футболчи Билолхон Тошмирзаев ижара асосида "Қўқон-1912" клуби сафига қўшилди.

Ўтган мавсумларда жамоа сафида ўйнаб келган Музаффар Музаффаров, Дониёр Исмоилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдураимов, Аслиддин Тоштемиров, Хумоюн Муртозаев, Асилбек Қаюмов ва Отабек Зокировлар янги мавсумни ҳам "Турон" таркибида ўтказадиган бўлди.

Шунингдек, 7 январь кунидан машғулотларга киришган жамоа сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда, улар орасида ёш легионер футболчи ҳам бор.  

Ўтган мавсумни "Андижон" сафида ўтказган иқтидорли ҳимоячи Абдуғани Камолов жамоа мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдиргани туфайли ушбу футболчи билан шартнома имзоланди. Бундан ташқари, аввалги мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган ҳимоячи Ғолиббек Сарибоев ҳамда давралар оралиғида ижара асосида самарқандликлар сафига қўшилган дарвозабон Мирзоҳид Жалиловлар яна "Турон"га қайтишди.

Ўз навбатида ёшлар жамоалари сафида ўзларини кўрсатиб келаётган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркибга жалб этилди. Хусусан, дарвозабонлар Амал Шавкетов, Отабек Агеев, ярим ҳимоячи Муҳаммадҳайит Қўлдашев, ҳимоячилар Саидафзалхон Аҳроров ва Элнурбек Турғуновлар айни кунларда асосий таркиб билан биргаликда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Ўтган мавсум ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олган кореялик легионер футболчи Ким Бойонг ҳам яқин кунларда машғулотларга келиб қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика