

Жумладан Хумоюн Муртозаев, Сардор Абдураимов (иккаласи "Машъал"), Фирдавс Чакалов ("Хўжанд", Тожикистон), Суннатилла Абдуллажонов ("Бунёдкор"), Отабек Зокиров ("Нефтчи"), Абдувосидхон Абдурашидов ("Қўқон-1912") каби футболчилар давралар оралиғида яйпанликлар сафига қўшилишди.
Бизга маълум бўлишича, бугун "Турон" клуби таркибга янги қўшиб олинган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади. Маросим клуб қароргоҳида ташкил этилади ва мухлислар иштирокисиз ўтказилади.



