UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  0 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0

Туринда номлар жангги, Дортмундда 100% футбол Янгиликлар

Туринда номлар жангги, Дортмундда 100% футбол

"Ювентус" "Барселона"ни яна чорак финалда тўхташга мажбур қиладими? Ёки каталонияликлар туринликларнинг занжирбанд ҳимоясини ёриб ўтишга қодирми?

Ушбу саволларга бугун қисман жавоб олсак ажаб эмас.

Ўтган йилги мавсумда "Ювентус" ўз юришини нимчорак финалда, "Барселона" эса чорак финалда тугатишга мажбур бўлганди.

Жорий мавсумда эса уларнинг мақсадлари юқори ва улар бо совринни қўлга киритишни ўз олдиларига вазифа қилиб олишган.

Нимчорак финалда "Ювентус" "Порту" қаршилигини енгишда муаммоларга дуч келмади. "Барселона" эса аксинча, ўз олдида турган жуда катта муаммони ечимини топишга эришди ва ажойиб "камбэк" орқали бутун дунё футбол жамоатчилигини лол қолдира олди.

Бу каби муваффақиятли учрашувдан кейин "Барселона"нинг иштаҳаси янада очилгани шубҳасиз. Эндиликда жамоа фақат бош соврин ҳақида қайғурмоқда. Луис Энрике мавсум тугагач жамоани тарк этишини расман эълон қилди. Буёғига футболчилар Энрикени чиройли тарзда кузатиб қўйиш мақсадида ҳам ЕЧЛни бош мақсад қилишган.

"Барселона"нинг Ла Лигадаги ишлари у қадар текис кетмаяпти. Шу боисдан ҳам жамоа бор эътиборини энг нуфузли турнирга қаратишга мажбур.

"Ювентус"да эса бироз бошқача ҳолат. Жамоа Италия А Сериясида навбатдаги чемпионлик учун дадил қадам ташламоқда. Туринликларнинг асосий мақсади ва бор эътибори ЕЧЛда ҳам муваффақият қозонишга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас. "Ювентус" тиффозилари учун скудетто ёқимли соврин, аммо улар узоқ танаффусдан кейин икки қулоғли кубокни ҳам бошлари узра баланд кўтаришмоқчи. Раҳбарият ҳам айнан шу мақсадда мавсум аввалида жамоага ўткир найзали ҳужумчи Гонсало Игуаинни жалб этди. Бу ҳарид ҳозирча ўзини оқламоқда. Гонсало Игуаин янги жамоасида гол уришни унутиб қўйгани йўқ ва аргентиналик форварднинг самарадорлиги ҳавас қиларли даражада. Пауло Дибала, Марио Манжукич каби футболчиларнинг борлиги Аллегрига қўшимча имконият бағишлайди. Массимилиано Аллегри ушбу уч хил типдаги ҳужумчи орқали исталган йўналишда рақибнинг ожиз нуқталарини безовта қилиши мумкин.

Гап ҳужум чизиғи ҳақида кетганда, албатта "Барселона"нинг машҳур "учлиги"ни алоҳида эътироф этмоқ лозим. Аммо Месси-Суарес-Неймар "трио"сига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. "Барселона"нинг энг кучли тарафи ва ишонган тоғлари ҳам айнан шу футболчилар. "Ювентус"нинг ҳам ҳужум чизиғи чакки эмас. Ундаги номлар ҳам жарангли. Дибала ҳамда Мессининг ўзаро тўқнашуви, Игуаин ва Суареснинг қарама-қаршилигини кузатиш қизиқ бўлиши аниқ.

"Ювентус" ва "Барселона"нинг ажратиб турадиган бир жиҳат, бу жамоаларнинг ҳимоя чизиғи вакиллари. Гап мудофаа қизиғи ҳақида кетадиган бўлса, унда беихтиёр туринликларнинг "девори" бақувват эканлигини таъкидлай оламиз. Бежизга жамоа ЕЧЛдаги 8та ўйиннинг 6тасини "қуруқ" ўтказгани йўқ. Бу кўрсаткич борасида "Ювентус" яққол пешқадам.

"Барселона"нинг энг кучсиз тарафи эса бу ҳимоя. Каталонияликларнинг ярим ҳимоя чизиғида ҳам "Ювентус" сингари муаммолар етарли. Бу борада баланс бир хил. Асосий фарқи шуки, "Ювентус" ҳимоя бобида улардан устун. "Барселона" эса ҳужумдаги номлар жиҳатдан қўрқинчлироқ. Лекин "Юве"нинг ҳужумчилари ва Аллегри ҳозирда жорий қилган 3-1 кўринишидаги ҳужумкор тактик схемасида Манжукич, Дибала, Куадрадо ҳамда Игуаин бир вақтнинг ўзида бошланғич таркибдан жой олишмоқда. Бу эса ҳар қандай рақибни довдиратиб қўйиши мумкин.

Луис Энрике асосан 4-3-3 тактикасидан фойдаланади. "Барселона"га ғалаба жуда зарур бўлган вақтларда эса Энрике 3-4-3 тактик схемасини ишга туширади. Бу икки тактик схемада ҳам "Барселона"нинг ҳимоясида бўш ҳудудлар мавжуд бўлади. "Ювентус" эса 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланмоқда. Туринликлар рақибга ўз жарима майдончалари олдида бўш ҳудудлар қолдирмасликка ҳаракат қилишади ва буни улар қойилмақом тарзда уддалай олишади. Бу борада ҳимоячиларга Хедира "бузғунчи" ролида яқиндан кўмаклашади. Пьянич эса Дибала орқали жамоанинг ҳужумларини қуришда асосий фигура саналади. "Барселона"даги қора меҳнат ишчиси Бускетс эса дисквалификация туфайли Туриндаги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу эса Луис Энрике учун ҳақиқий бош оғриқни тақдим этади. Шундоқ ҳам ярим ҳимоядаги кемтикларни ёпишда муаммоларга дуч келаётган "Барса" учун бу йўқотиш ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Аллегри эса бир қатор ротациялар орқали жамоани ушбу муҳим ўйинга йўқотишларсиз олиб келишга муваффақ бўлди. Бунда жамоанинг ички чемпионатдаги мавқеи ҳам сабаб бўлди. Турнир жадвалидаги қулай ҳолат эвазига Аллегри таркиб борасида таваккал қилишга мажбур бўлмади.

“Ювентус” – “Барселона” тўқнашувида барча масала “Камп Ноу”даги ўйинда ҳал этилади. Бугунги баҳсда эса “Барселона”нинг имкониятлари пастроқ. Туринда “Ювентус”ни таслим этиш бу амалга оширилиши қийин бўлган иш. ПСЖга қарши баҳсдан кейин “Барселона” барча ишни уддалай олишини исботлади. Аммо “Ювентус” бу ПСЖ эмас. Шуни унутмаган маъқул.

Нариги жуфтликда футбол ишқибозларини чиройли ва очиқ футбол кутаётгани аниқ. Дортмундда бугун 100% футбол намойиш этилади. Томас Тухель ҳам, Леонарду Жардим ҳам ҳужумкор футбол тарафдорлари ҳисобланишади. "Монако"нинг ёш истеъдодли, иқтидорли футболчилари нималарга қодир эканлигини барча кўрди. "Манчестер Сити" ҳамда Пеп Гвардиолага "мастер-класс" кўрсатган Жардимнинг "Монако" номли "қўшини"дан ҳозирда барча ҳайиқмоқда. Бунга эса уларнинг ажойиб ўйинлари ва тажовузкор ҳужумлари сабаб.

Килиан Мбаппе, Радамель Фалькао, Фабиньо, Бернарду Сильва каби футболчилари айни пайтда ўзининг энг юқори спорт формасида, десак муболаға бўлмайди. Айниқса Килиан Мпаббенинг жозибадор ўйинлари барчада бирдек илиқ таассурот қолдирмоқда.

"Боруссия" эса ЕЧЛнинг катта ўйинларида иштирок этиш тажрибасига эга. Жамоа таркиби ҳам тажрибали ва ёш истеъдодли футболчилар билан бойитилган.

Дортмундликлар етакчиси Марко Ройснинг ушбу беллашувда қатнашиши ҳозирча сўроқ остида турибди. Футболчи жамоа машғулотларига иштирок этди ва Томас Тухель охирги дақиқаларда якуний қарорни қабул қилишини матбуот анжуманида маълум қилди.

Бу тўқнашувда мухлислар зерикиб қолмасликлари кафолатланади.

"Сигнал Идуна Парк"да "Боруссия"нинг имкониятлари юқорироқ. Лекин ҳар иккала жамоа ҳужумга асосланган футбол ўйнашлари ва уларнинг энг ожиз нуқталари ҳимоя эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуфтликда барча нарса руй бериши мумкин. Шуниси аниқки, ушбу баҳс голларга бой бўлади.


ЕЧЛ, чорак финал.

Дастлабки ўйинлар.

"Ювентус" - "Барселона"

Бош ҳакам: Симон Марсиняк (Польша)

"Ювентус": Буффон; Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Хедира; Куадрадо, Дибала, Манджукич; Игуаин.

Ўйнамайди: Пьяца (тизза)

Дисквалификация хавфида турган футболчи: Куадрадо

"Барселона": тер Стеген; Серхи Роберто, Пике, Юмтити, Жорди Альба; Ракитич, Маскерано, Иниеста; Месси, Луис Суарес, Неймар.

Ўйнамайди: Бускетс (дисквалификация), Рафинья (тизза), Алеш Видаль (тўпиқ), Арда Туран (сон).

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Неймар, Пике, Ракитич


"Боруссия" Дортмунд - "Монако"

Бош ҳакам: Даниеле Орсато (Италия)

"Боруссия": Бюрки; Пищек, Папастатопулос, Бартра, Шмельцер; Вайгль; Дембеле, Кагава, Пулишич, Геррейру; Обамеянг.

Ўйнамайди: Гетце (шамоллаган), Шюррле (жароҳат), Дурм (мушак)

Сўроқ остида: Ройс (орқа мушак сони)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Геррейру, Шмельцер

"Монако": Субашич; Фабиньо, Раджи, Глик, Менди; Моутинью, Силва, Лемар; Мбаппе, Фалькао, Жермен.

Ўйнамайди: Бакайоко (дисквалификация), Сидибе (кўрчак), Боскилья (тўпиқ), Каррильо (пах)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Фабиньо, Жемерсон, Жермен, Сидибе.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика