

"Галатасарой" ўйинчиси мураббийлик фаолиятини бошламоқчи.
Унинг биринчи иш жойи айнан "Атлетико" бўлиши мумкин. Мадридликлар Туранни ёшлар жамоаларидан бирига мураббий этиб тайинлашга тайёр. Агар у ўзини яхши кўрсатса, лавозими кўтарилиши мумкин.
Арда мадридликлар сафида 2011-2015 йилларда давом ҳаракат қилган. Унинг "Галатасарой" билан шартномаси келаси ойнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" афсонаси Фернандо Торрес ҳозирда жамоанинг U-19 жамоасини бошқармоқда.



