

"Сўғдиёна" посбони Дилшод Ҳамроев жароҳатига қарамасдан шу куни ўз дарвозасини муносиб қўриқлади ва ҳақли равишда турнинг энг яхши дарвозабонига айланди. Учрашув давомида АГМК ҳужумларини қайтариш билан машғул бўлган Ҳамроев якунда жамоасига 1 очкони тақдим этди.
Ўйин давомида 4 маротаба сейв амалга оширган Дилшод Ҳамроев тур лауреатига муносиб кўрилди.
"PFLMANAGER.UZ"да Дилшод Ҳамроев дарвозабонлар ичида жорий турда энг кўп очко тўплаган киперган айланди. Ҳамроевни ўз жамоасига қўйган иштирокчига жиззахликлар дарвозабони 8 очко олиб келди.



