

"Қишки таътилдан кейинги биринчи ўйинни ўтказдик. Қийин бўлди. Барча йигитлар қийналди деб ўйлайман. Бироқ қийинчликларни енгиб ўтиш керак. Ёшлар ҳаяжон билан ўйнашди.
Ҳозирча "Бунёдкор" сафида машғулотлар ўтказаман. Мавсумни қайси клубда бошлашимни эса раҳбарият ҳал қилади", - дейди "Бунёдкор" посбони Дилшод Ҳамроев.




