UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Тунги архив. №4 - Миржалол Қосимов Янгиликлар

Тунги архив. №4 - Миржалол Қосимов

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги тўртинчи қаҳрамонимиз сифатида 4-рақамнинг ҳақиқий эгаси, ўзбек футболининг тирик афсонаси, ўзбек ўғлони - Миржалол Қосимовни танладик. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди.

Миржалол Қосимов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1970 йил, 17 сентябрь
Туғилган жойи: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри
Бўйи: 174 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "СК ФММ Москва" (1986), "Пахтакор" (1987), "Динамо Минск" (1988), "Пахтакор" (1988-1991), "Спартак Владикавказ" (1992), "Пахтакор" (1993), "Алания" (1994-1996), "Пахтакор" (1997-1998), "Алания" (1999), "Пахтакор" (1999), "Крилья Советов" (2000-2001), "Ал Шабаб" (2001-2002), "Пахтакор" (2002-2003), "Алания" (2003-2004), "Машъал" (2005).
Терма жамоадаги фаолияти: Ўзбекистон (1992-2005)
Мураббийлик фаолияти: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (2006-2007), "Бунёдкор" (2007-2014), Ўзбекистон терма жамоаси (2008-2010, 2012-2015)



Миржалол Қосимов ўзбек футболининг тирик афсонаси. Қосимов фаолияти давомида бир нечта мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ягона ўзбек футболчиси саналади.
Миржалол Қосимов 14 ёшидан бошлаб Собиқ Иттифоқ терма ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган. Қосимов Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлган. Миржалол Қосимов сардорлиги остида Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, Миржалол Қосимов ўсмирлар терма жамоаси билан Европа чемпионатида ҳам зафар қучган. Қаҳрамонимиз 1985-1986 йилда Москва шаҳридаги олий даражадаги футбол мактабида таҳсил олган.


Миржалол Қосимов деганда футбол мухлисларининг кўз ўнгида жарима ва бурчак зарбаларини аъло даражада ижро этадиган мохир футболчи гавдаланади. Ўзбек ўғлони учун жарима зарбаси мисоли 11-метрлик жарима тўпидек эди. Қосимов ўзининг "сеҳрли" чап оёғида кўплаб маҳоратли дарвозабонларни қийнаб келган.
Миржалол Қосимов ушбу қобилияти орқали ўзбекистонлик миллионлаб мухлисларга қанчадан-қанча қувонч улашган.
Қаҳрамонимиз қайси жамоа сафида тўп тепмасин барчасида ажойиб ўйинларни ўтказган. Қосимовнинг майдонни кўриш, шерикларини биргина тўп узатиши орқали қулай вазиятга чиқариб юбориши ва ўз "фирменний" зарбаси билан дарвозани ишғол этиш санъати жуда юқори бўлган.


Миржалол Қосимов УЕФА таснифидаги учрашувларда гол киритган осиёлик иккинчи, Ўзбекистон тарихида эса бу ишни уддалаган биринчи футболчи ҳисобланади.

Миржалол Қосимовнинг "Ливерпуль" дарвозасига киритган супер-голи:


Миржалол Қосимов "Алания" сафида УЕФА кубоги доирасида "Ливерпуль" қарши ўйиннинг 21-дақиқасида мерсисайдликлар дарвозасини жарима зарбасидан ишғол этганди. Лекин ўша баҳсда "Алания" ғалабани сақлаб қололмаган, Макманаман ва Реднаппларнинг голлари эвазига "Ливерпуль" якунда зафар қучганди.

 

Миржалол Қосимов "Пахтакор" сафида жами 52та гол урган


Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли футболчи деб бемалол айта оламиз. Қосимов ўзи ўйнаган даврда терма жамоанинг энг асосий фигураси ва етакчиси бўла олган. Қосимовда шерикларини ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти, етакчилик хусусияти жуда юқори бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида ўз имзосига эга бўлган саноқли футболчилардан бири ҳисобланган Миржалол Қосимов.



Қосимов "Алания" сафида 1995 йилда Россия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Миржалол Қосимов ўзининг футболчилик фаолиятини 2007 йилда расман якунлаганди. Тошкентдаги МҲСК стадионида ўтган ҳайрлашув учрашуви Қосимовнинг бир қатор дўстлари, собиқ жамоадошлари келишган. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Европа ва Осиё юлдузлари"дан иборат ташкил этилган жамоалар ўзаро куч синашишган. Бу ҳайрлашув ўйинида бир қатор машҳур футболчилар, мураббийлар ташриф буюришган.
Осиёлик машҳур футболчилардан Али Даеи, Муборак Мустафа, европаликлардан Сергей Семак, Андрей Каряка, Виктор Онопко, Арександр Тарханов каби юлдузлар иштирок этишган. "Алания"да Қосимовга устозлик қилган Валерий Газзаев, Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасида бош мураббийлик қилган Александр Пикарев каби машҳур мутахассислар ҳам Тошкентга келишганди.
Ҳайрлашув учрашувида 3:3 ҳисобида якунланган. Бу ўйинда ҳам Миржалол Қосимов гол уришни уддасидан чиққан.


Осиё ўйинлари-1994даги муваффақиятимизда Миржалол Қосимовнинг хизматлари катта бўлган


Миржалол Қосимов 2010 йилда Валдикавказда ўтказилган "Алания" ва "Спартак" жамоалари афсоналари ўртасидаги баҳсда ҳам таклиф этилган ва ўйинда иштирок этган. Миржалол Қосимов ушбу ўйинда ҳам "Спартак" афсоналари дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиққан эди.

Қаҳрамонимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида 67 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 31 маротаба йўл топа олган.
Миржалол Қосимовнинг беназир ўйинлари, заргарона паслари, чиройли ва кучли зарбаларини кўпчилик кечагидек эслайди.


Миржалол Қосимов исталган дарвозабоннинг "калити"ни ўзининг жарима зарбалари орқали топиши мумкин эди.

Қосимов нафақат футболчилик фаолиятида муваффақият қозонди. Балки мураббийлик фаолияти давомида ҳам бир қатор ажойиб натижаларни қайд этди.
"Бунёдкор" жамоаси билан уч маротаба Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистон кубоги соҳиби ва ОЧЛда ҳали ҳеч бир ўзбекистонлик мураббий эришмаган чўққи, яъни ярим финалга қадар етиб борган. Ўзбекистон терма жамоаси билан эса ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яқин келганди. Ҳал қилувчи босқичга гуруҳда тўплар нисбатига кўра жамоамиз Бразилияга чиптасига эга чиқа олмай қолганди.


Бир сўз билан айтганда, Миржалол Қосимов ўзбек футболи афсонаси!

Унинг ўйинларини миллионлаб футбол ишқибозлари соғиниб қолишгани аниқ...

45 ёшни қаршилаган Миржалол Қосимов ҳозирча кичик танаффусга чиққан. Келажакда Қосимовнинг мураббийлик фаолияти ва ўзбек футболи йўлидаги ишларида омад тилаб қоламиз...

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика