Трезеге Буффонни футбол тарихидаги энг кучли дарвозабон деб атади

9 сен 2015, 23:35
Франция терма жамоаси ҳамда "Ювентус" клубининг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Жанлуижи Буффонга энг кучли дарвозабон дея таъриф берди.


"Буффон - барча даврларнинг энг кучли дарвозабони. Ҳеч бир кипер ҳалигача Буффон каби 20 йил бир хил маромда, юқори савияда ўйнолмаган.Буффон "Парма"даги фаолиятидан буён кучли дарвозабон эканлигини исботлаб келмоқда. у ҳар доим етакчи ва кучли эканлигини исботлаб келади", - дейди Давид Трезеге.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tutto Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›