Трентнинг кетиши Салоҳга фойда келтириши мумкин

Sherzod Nurmatov
28 мар 2025, 12:56
"Ливерпуль" 32 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтиришга яқин, деб хабар берди "Masrawy".

Клуб ва футболчининг агенти ўртасидаги музокаралар муваффақиятли кечмоқда. Таклиф қилинган шартнома суммаси аввалги барча таклифлардан яхшироқ. 

Мисрлик юлдузнинг битими 2025 йилда тугайди ва манбага кўра, Трент Александер-Арнольднинг "Реал"га кетиши клуб бюджетидан катта маблағни бўшатади ва бу "Ливерпул"га Салоҳга янада қулайроқ шартларни таклиф қилиш имконини беради.

Салоҳ жорий мавсум 43 ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 27 та гол билан Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Masrawy