“Трастбанк” жамоасини ким тўхтатади?

Narzulla Saydullayev
25 май 2017
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятида банк ходимлари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қизиқарли кечган саралаш баҳсларидан кейинги босқичга йўлламани қулга киритган саккиз жамоа навбатдаги баҳсларга киришди.

Кеча Қарши шаҳридаги суьний қопламали майдонларда 2-тур доирасидаги 4-учрашув бўлиб ўтди.

Турнир пешқадами “Трастбанк” жамоаси 2-турда “Микрокредит банк” жамоаси ўстидан йирик 5-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўтган тур учрашувида “траст”чилар “Ипотека банк” жамоасини ҳам аяб ўтиришмади улар нақд рақиб дарвозасига 7 тўп киритишди.  Якуний ҳисоб 7-1 кўринишида бўлди.

Навбатдаги 3-тур баҳслари келгуси ҳафтанинг сешанба оқшомида ўтказилади.

Мазкур баҳсларда қўйидаги натижалар қайд этилди:

  1-тур

“Трастбанк”- “Ипотека банк” 7:1   
“Саноат қурилиш банк”- “Ипак йўли банк” 1:1
“Миллий банк”- “Микрокредит банк” 3:4
“Марказий банк”- ” Агробанк”3:1   

  2-тур
“Ипак йўли банк”- “Ипотека банк” 2:0   
“Саноат қурилиш банк”- “Агробанк ” 0:1
“Миллий банк”- “Марказий банк” 2:1
“Микрокредит банк”- ” Трастбанк”0:5



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia