Трапаттони "Лацио" бош мураббийи бўлиши мумкин

Tolibjon Qosimov
26 окт 2013
Жованни Трапаттони Римнинг "Лацио" клубида иш бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда Sport Mediaset.
Ҳозирги бош мураббий Владимир Петковичнинг фаолияти Рим клуби раҳбариятини қониқтирмаяпти, жамоа Италия А сериясида 8та ўйинда атига 11 очко тўплади.

Петковични ўрнига келиши мумкин бўлганлар орасида Ирландия термасидан кетган Трапаттони тилга олинмоқда. "Лацио"ни бошқарши мумкин бўлган номзодлар қуйидагилар: Синиша Михайлович, Роберто Ди Маттео ва Эдоардо Рейя.

Трапаттони Италия А сериясида етти бор чемпион бўлган. Олти марта "Ювентус" билан ва бир марта "Интер" билан.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru