UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41"Нефтчи" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими? Янгиликлар

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, "Навбаҳор" вингери Азиз Турғунбоев келаси мавсумни қаерда бошлаш ҳақида ўйламоқда.

Айни пайтда Турғунбоевнинг хизматларига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Клуб аллақачон футболчи билан оғзаки музокараларни бошлаб юборган. Бироқ футболчи ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган "Навбаҳор" раҳбарияти эса Турғунбоевни жамоада олиб қолиш учун курашмоқда.

Бу борада Турғунбоевнинг ўзига мурожаат қилдик ва футболчи кейинги фаолияти ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
- "Тўғриси, ҳали якуний қарорга келганим йўқ. Айни пайтда "Пахтакор" томонидан қизиқиш мавжуд. Аммо биз ҳеч қандай келишувга эришганимиз йўқ. Шунингдек, "Навбаҳор" ҳам мени қўйиб юбормоқчи эмас. "Навбаҳор"да қоламанми? Ҳозирча аниқ бир нарса дея олмайман. Ўйлаб кўрмоқчиман", - деди Азиз Турғунбоев.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумда ҳам мазкур футболчининг хизматларига қизиқиш билдирганди. Аммо якунда Турғунбоев Наманганда қолишни маъқул кўрганди. Бу йили эса футболчи қандай қарорга келишини яқин вақт ичида билиб оламиз. Айни пайтда футболчи бу борада яхшилаб ўйлаб кўрмоқчи.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика