UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Сўғдиёна" пенальтилар сериясига кўра "Куала-Лумпур"га мағлуб бўлиб, ОФК Кубоги финалига чиқа олмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:54Холандни тўхтатиб бўлмаяпти, Анчелотти Фергюсоннинг рекордини такрорлади ва Мессида янги ютуқ  1 12:47Ди Мария Мессидан ўзиб кетди  0 12:28"Шахтёр" ЕЧЛда илк бор тўлиқ украиналик ўйинчилар билан ҳаракатланди  0 12:08"Реал Мадрид" 18 ёшли футболчини нишонга олди  2 11:49"Наполи" икки футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:29ЕЧЛ. 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 11:11"Эвертон" Коудини доимий олиб қолмоқчи  0 10:52"Севилья" Лопетегини истеъфога чиқарди  2 10:33Милинкович-Савич "Юве"га ўтишни хоҳлайди  0 10:12Бу "Бавария"га тааллуқли эмас  2 09:53Поттер йирик ғалабадан сўнг: "Ўйиннинг бошида асабийлашдик"  1 09:36Карло Анчелотти "Шахтёр"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди  0 09:17Пеп Гвардиола: "Холанднинг шартномасида "Реал"га ўтиш банди йўқ"  6 09:00Olamsport: Бугун Тошкентда жаҳон чемпионати бошланади, "Ҳумо" навбатдаги ўйинини ўтказди ва бошқа хабарлар  0

Трансфер ойнасида ким кўп даромад қилди? Янгиликлар

Трансфер ойнасида ким кўп даромад қилди?

Хоҳлайсизми-йўқми, футбол – бу бизнес. Пул ишлаш ҳар бир бизнеснинг бир қисмидир.

Европанинг баъзи клублари бу борада трансфер бозорида бошқаларга нисбатан яхшироқ ишлади, мўмай даромад кўрганларнинг айримлари эса мутлақо бошқа лигалардан.

Биз 2010 йилдан бери ўз футболчиларини қўйиб юбориш эвазига даромад қилган топ-клубларни кўриб чиқиб, рейтинг тузишга уриниб кўрдик. Одатда мана шундай бизнесни амалга оширадиган жамоалар кичик тўлов билан ҳеч ким танимайдиган ўйинчиларни олиб келадилар, уларни ривожлантириш устида ишлайдилар, буни жадаллаштириб борадилар ва яхшигина суммага пуллаб юборишади. Айни шу давр қайта-қайта бошланаверади.

Худди "Барселона" 2013 йилда Бразилиянинг "Сантос"идан 88 млн евро эвазига сотиб олган Неймарни орадан 4 йил ўтиб ПСЖга 222 млн еврога сотиб юборгани каби жаҳон даражасидаги юлдуз футболчилардан ҳам катта даромад қилиш мумкин бўлса-да, клублар учун даромадли битимлар асосан паст даражадаги ўйинчилардан келади. Ва спойлер шундан иборатки, катта клублар одатда қисқа муддатда фойда кўрмайдилар, чунки улар ўз мақсадларига етиш учун кўпроқ тўлашга мажбур бўлишади.

Қуйида Transfermarkt портали маълумотларига асосланиб, сўнгги 12 йил ичида трансфер бозорида ўйинчи савдосидан даромад олиб, катта муваффақиятга эришган клублар рўйхати келтирилди:

1. "Бенфика" – 690 млн евро

2. "Порту" – 452 млн евро

3. "Лилль" – 396 млн евро

4. "Аякс" – 395 млн евро

5. "Зальцбург" – 342 млн евро

6. "Спортинг" – 270 млн евро

7. "Удинезе" – 259 млн евро

8. "Лион" – 243 млн евро

9. "Брага" – 214 млн евро

10. "Женоа" – 197 млн евро

"Бенфика"

Рекорд харид: 34 млн евро – Дарвин Нуньес ("Альмерия")

Рекорд сотув: 75 млн евро – Дарвин Нуньес ("Ливерпуль")

"Бенфика" – Португалияда энг кўп қўллаб-қувватланадиган клуб. Жамоа 2000 йилдан бери 7 бор чемпионлик титулини қўлга киритган ва бу борада умумий ҳисобда 37 кубок соҳиби сифатида мамлакат рекордчиси ҳамдир. "Бенфика" сўнгги 20 йил ичида трансферлардан нақд 1 миллиард евродан ортиқ даромад кўрган. "Бенфика"нинг трансфер чизмаси рақиби "Порту"никидан (пастроққа қаранг) унчалик фарқ қилмайди, лекин айнан уларнинг юқори тоифали академиясида ишлайдиган энг топ-мураббийлар раҳбарлигида ўн йиллар давомида баъзи ўта иқтидорли ёш ўйинчилар тарбияланди. Жоау Феликснинг "Атлетико Мадрид"га 126 млн еврога ўтиши ва Рубен Диашнинг "Манчестер Сити"га 68 млн еврога сотилиши каби "марваридлар"нинг кашф этилиши юқоридаги фикрнинг ёрқин далилидир. Кўшимчасига "Бенфика" Бразилия ва Аргентинада ажойиб скаутлар тармоғига эга, бу уларга минимал тўловлар эвазига Давид Луиз ва Анхель ди Мария ва Пабло Аймар каби футболчиларни олиб келиш имконини беради.

Умуман олганда, Португалия клублари Жанубий Америкадан унча узоқ бўлмаган иқлим, маданият ва футбол услубига эга эканлиги учун шундай даромад олади, бу эса Атлантика океанини илк бор кесиб ўтаётган ўйинчилар учун силлиқ ўтиш имконини беради. Маоши нисбатан камтарона мамлакатда топ-клуб бўлиш (чет эллик ўйинчиларни сотиб олишда бир нечта чекловлар билан) "Бенфика"га чет эллик ўйинчилар, масалан, бразилиялик истеъдод эгаси Германия ёки Италияда шунга ўхшаш даражадаги клубдан олиши мумкин бўлган маошдан анча пастроғини таклиф қилиш имконини беради. 

Шу билан бирга, улар Сербия, Словения ва Швеция каби Европанинг кичикроқ давлатларидан бўлган истеъдодларни ривожлантиришни ҳам яхши уддалашади. Неманья Матич "Челси"дан 5 млнга олиниб, уч йилдан кейин 25 млн евро эвазига "кўклар" сафига қайтди, Ян Облак "Олимпия"дан 4 млн еврога харид қилиниб, кейинроқ "Атлетико"га 16 млнга пулланди, Виктор Линделёф "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаганида 35 млн евро даромад кўрди. "Бенфика"нинг юлдузларни пайқаш қобилияти ўзини кўрсатди – улар Испаниянинг "Альмерия" жамоасида Дарвин Нуньесни кўра олишди ва у орқали икки йил ичида футболчи "Ливерпул"га 75 млн еврога трансфер қилинганида 41 млн фойда кўрди.

"Бенфика"нинг асосий кучи – бу унинг ўзини "бутик" клуб сифатида кўрсата олганидир ("Порту" ҳам худди шундай). Улар деярли фақат ўз шартларига кўра трансфер битимларига кирадилар ва уни амалга оширадилар.


"Порту"

Рекорд харид: 20 млн евро – Давид Карму ("Брага"), Оливер Торрес ("Атлетико Мадрид"), Жанелли Имбула ("Марсель")

Рекорд сотув: 50 млн евро – Эдер Милитао ("Реал Мадрид")

"Порту" ички лигадаги доимий муваффақият – 2000 йилдан бери 12 чемпионлик унвони, бир неча ҳақиқий рақобатчилар бўлса-да, Чемпионлар Лигасидаги мунтазам иштироки билан узоқ вақтдан буён фойдали трансфер битимлари учун худди яхши мойланган машинадек бўлиб келган. 

Жорий йил бошида ўз фаолиятининг 40 йиллигини нишонлаган узоқ йиллик клуб президенти Хорхе Нуно Пинту да Кошта бошчилигидаги "Порту" 2004 йилда "Челси" уларнинг икки футболчиси Рикарду Карвалью ва Паулу Феррейра учун 50 млн тўлагандан бери трансфер бозорининг асосий иштирокчиси бўлиб келди. Пинту да Кошта барқарорлик ва клубнинг ўйинчилар билан шартнома имзолашдаги арзон таклиф, ривожлантириш, олдинга силжиш ва қайта инвестиция қилиш моделига содиқлик таъминлагани боис "Порту" яхши мураббий танлаш учун бор имкониятини ишга солди. Бироқ уларнинг скаутлар тармоғи чинданда ҳайратланарли.

Қаердадир кимдир жасорат билан скаутликка қўл урса, бу доим тайёр бўлиб турадиган "Порту" вакили бўлиб чиқади. Клубнинг, айниқса, Жанубий Америка билан алоқалари жуда мустаҳкам. 

"Порту" мана шу алоқалардан фойдаланиб "Ривер Плейт"дан ҳужумчи Радамель Фалькаони 5,5 млн еврога ("Атлетико Мадрид"га 34,5 млн евро фойдаси билан сотди), ҳимоячи Эдер Милитаони "Сан Паулу"дан 7 млн еврога (бир йил ичида "Реал Мадрид"га ўтказиб, 43 млн евро даромад олди) ва яқинда вингер Луис Диасни 7 млнга "Жуниор ФК"дан (икки йилдан сўнг 40 млн фойда билан "Ливерпул"га пуллади) олди.

"Порту" ҳеч қачон 20 млн евродан ортиқ маблағ сарфламаган ва келиш-кетиш бизнесидаги янги битимларда доимо ақл билан ҳаракат қилади. Масалан, Халк ва Бруну Алвеш умумий 62 млн евро маблағ эвазига Россияга Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби таркибига бориб қўшилишди. Бу битим 2010 йилларнинг боши учун жуда яхши фойда дегани эди. Шу билан бирга, уларнинг фантастик академияси ҳам бор. Буни клуб ҳисобига жами 112 млн евро фойда келтирган Витинья (ПСЖ), Фабиу Виейра ("Арсенал") ва Фабиу Силва ("Вулверхэмптон") мисолида кўриш мумкин.


"Аякс"

Рекорд харид: 31,3 млн евро – Стивен Бергвейн ("Тоттенхэм")

Рекорд сотув: 86 млн евро – Френки де Йонг ("Барселона")

Ўнлаб йиллар давомида Европа футболидаги энг нуфузли академияга эга бўлган Нидерландия клуби ҳалигача мафкурага асосланган клуб архетипика яқинлашишдан баҳраманд бўлиб келмоқда. Ёшларнинг ривожланишидан то юқори даражага кўтарилгунича бўлган даврда йиллар давомида амалга оширилган стратегик иш, умумий улашилган тамойиллар ва методология натижасида "Аякс" Европанинг баъзи топ-клубларига жамоада асосий ролни ўйновчи ўйинчиларни етказиб берди.

Танқидчилар "Аякс" тарбиялайдиган ўйинчилар унчалик мослашувчан эмаслиги ва ўйиннинг эстетик томонидан кўп ташвишда бўлишини иддао қилиши мумкин, аммо уларнинг сифатига заррача шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Европанинг баъзи йирик клублари раҳбарлари ҳозир биз келтирадиган маълумотга қўшилса керак, бу ёзда "Аякс" клубдан кетган ўйинчилар орқасидан 112 млн евро олган: Лисандро Мартинес ("Манчестер Юнайтед"), Себастьян Алле ("Боруссия" Дортмунд), Райан Гравенберх ("Бавария") ва Николас Тальяфико ("Лион").

"Барселона"га 86 млн евро эвазига ўтган де Йонг, 85 млн еврога "Ювентус" аъзосига айланган Маттейс де Лигт ва МЮ 39 миллионга таркибини кучайтирган Донни ван де Бек сўнгги йилларда клуб академияси тожининг марваридлари эди. Аммо "Аякс" ҳам бошқа клублар билан ҳам шартнома имзолай олишини барчага кўрсатди, айниқса, Нидерландияда ҳам: "Гронингем"дан 7,5 млн еврога сотиб олди ва клуб уни "Ливерпул"га сотганида 15 млн фойда кўрди, "Твенте"дан Ҳаким Зиеш 11 миллион еврога харид қилиниб, "Челси"га 44 млнга ўтказиб юборилди.

Нидерландияда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатдан ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қатъий чекловлар борлиги туфайли, “Аякс” океанортидан келганлар учун идеал шароит ҳозирлай олмаслиги мумкин(гарчи колумбиялик Давинсон Санчес, аргентиналик Мартинес ва бразилиялик Энтонилар аввалига муҳим битимлар ҳисобланмаган бўлишига қарамай, кейинроқ улар муваффақият қозонишди), бироқ клуб Европанинг энг яхши иқтидорлари учун катта имконият бўлиб қолади.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
19 авг 16:54:10
Erling Xoland
Portugal va Galand klublar doim talantlar chiqarib mo'maygina daromad olishda yetakchi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика