Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"
15 окт 2025 16:15
Янгиликлар
Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"
АҚШ президенти Дональд Трамп Бостон шаҳрини Жаҳон чемпионати-2026 ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди.
Сешанба куни у Аргентина президенти Хавьер Милей билан учрашди ва журналистлар саволларига жавоб берди. Муҳбирлардан бири ундан Бостон мэри Мишель Ву ва ўйинларни бошқа шаҳарга кўчириш эҳтимоли ҳақида сўради.
"Биз ўйинларни бошқа жойга кўчиришимиз мумкин. Мен Бостон аҳолисини яхши кўраман. Биламан, чипталар сотилиб бўлган, лекин уларнинг мэри унчалик яхши эмас. У ақлли... лекин радикал сўл қарашли.
Агар мен у ерда хавфсизликка таҳдид сезсам, мен ФИФА президенти Жанни Инфантинога қўнғироқ қиламан ва айтаман: “Келинг, ўйинларни бошқа жойга кўчирсак.” У буни хоҳламаса ҳам, жуда осон амалга оширади», — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада келаси йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар