"Трабзонспор" олтита ўйинни томошабинларсиз ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
14 мар 2014, 09:48
"Трабзонспор" жамоаси мухлислар тартибсизлиги сабаб федерация томонидан жазоланди.
Туркия футбол федерацияси ахлоқ қўмитасининг қарорига биноан "Трабзонспор" жамоаси ўз майдонидаги олтита ўйинни томошабинларсиз ўтказади. Бунга сабаб мамлакат чемпионати 24-тур доирасида "Фенербахче"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги мухлислар тартибсизлиги бўлди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Қолдирилган ўйин тақдири эса шу ҳафта якунида ҳал этилади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net