UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  2 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   4 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  4 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  6 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  2 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7

Тохир Шамсиддинов: "Мақсадимиз фақат ғалаба эди" Янгиликлар

Тохир Шамсиддинов: "Мақсадимиз фақат ғалаба эди"

Олий лига ўтиш баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ”Норин”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шиддатли ўтган бу беллашувдан сўнг "Навбаҳор" ҳимоячиси Тохир Шамсиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Тошкентга фақат ғалаба учун келган эдик - дея  сўз бошлади Шамсиддинов.  Илҳом Мўминжонов жамоамизга мураббий этиб тайинланганидан сўнг машғулот жараёни ҳам ўзгарди. Ушбу беллашув биз учун жуда муҳим эканлигини билар эдик. Жамоамиз билан 10 нафар бўлиб қолишимизга қарамай ғалабага бўлган шижоат бизни тарк эткани йўқ эди.

“Норин”  жамоаси ҳам бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрган. Бугун биз бир ёқадан бош чиқариб,ўз олдимизга қўйган мақсадни бажардик. Бундан жудаям хурсандман.  Жамоа кейинги мавсумда ўз олдига қўйган мақсади бор: кучли бешликдан жой олиш. “Навбаҳор” ҳали ўз сўзини айтади. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтаман.

- Бу мавсум ўз ниҳоясига етди. Кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор” билан фаолиятингизни давом эттирасизми ёки...
- Келажак ҳақида гапиришга ҳали вақт бор. Таклифлар ҳам бор аммо тўғри қарор қилиб, ушбу таклифларни ҳам кўриб чиқиш ниятим бор.

Дилдора Холбоева  суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика