

Тотти бир неча бор "Рома" либосида "Лацио"га қарши ўйнаган.
"Менга қарши ўйнаган "Лацио" футболчилари ичидаги энг зўри Алессандро Неста эди. У "Лацио" рамзидир, шахсан мен учун Неста дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири.
"Лацио" ва Индзаги ҳозирда ажойиб таассурот қолдирмоқда. Агар улар маҳоратларини сақлаб қолишса ва жароҳатлардан ҳоли бўлишса, улар чемпион бўлишади", - дейди Тотти.



