

"The Telegraph" хабарига кўра, "шпорлар" ўз таркибини иккита футболчи билан тўлдириш ниятида. Булар - "Фулхэм" ҳимоячиси Райан Сессеньон ва "Бетис" хавбеки Жованни Ло Чельсо.
Англияда трансферлар ойнаси 8 август куни ёпилади. Ушбу ҳафта якунига қадар "Тоттенхэм" юқорида номи келтирилган футболчиларнинг трансфер ишини якунлайди.



