

Аввалига Лондон клуби 25 ёшли испаниялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эди. Аммо, "бўрилар" ушбу вариантни рад этишди.
Бундан ташқари, "шпорлар" ўйинчига қизиқишни йўқотишмади ва янги шартнома тайёрлашмоқда. Траорени у билан "Вулвз"да бирга ишлаган бош мураббий Нуну ўз жамоасида кўришни қаттиқ хоҳламоқда.
Испаниялик 2020/21 йилги мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



