"Тоттенхэм" ва "Реал" Бэйлнинг трансферини муҳокама қилишмоқда

Alisher
30 янв 2020
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин.

Бугун лондонликлар президенти Дэниэл Левининг вакиллари Мадрид клуби раҳбарияти билан музокаралар олиб борган.

"Реал"да ҳафтасига 600 минг фунт оладиган 30 ёшли уэльслик футболчи "Тоттенхэм"га қайтса маоши пастлайди.

Бундан ташқари, "Реал" ҳам уни қўйиб юборса, унинг трансфер кўп бўлмаган пулни олишга тайёр бўлиши керак.

Бэйлнинг харидига "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқмоқда.

Бэйл жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail