

"Daily Express" хабарига кўра, "шпорлар" унинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйишган. Гап "Фулхэм" ҳимоячиси Райан Сессеньон ҳақида бормоқда. Унинг трансфер нархи 25 миллион фунт бўлиши мумкин.
29 ёшли футболчининг хизматларига эса "Ювентус", "Атлетико" ҳамда Хитой жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда. Англияда трансферлар ойнаси 8 август куни ёпилади. Аммо бундан кейин ҳам АПЛ жамоалари футболчиларини чет давлатларига сотиб юбориш имкониятига эга.



