

Таъкидланишича, Васкес билан "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқиб қолган. "Қаймоқранглилар" испаниялик ярим ҳимоячини 22 миллион фунт стерлингга баҳолашяпти. Британия ОАВларининг хабарига кўра, келаси ҳафта 29 ёшни қаршилайдиган Лукаснинг эҳтимолий трансфер суммаси 16 миллион фунтгача тушиши мумкин экан.

Аввалроқ "Тоттенхэм" раҳбарияти жамоани "Наполи" форварди Аркадиуш Милик билан кучайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.



