"Тоттенхэм" қишда Кейнни сотиб юборишга тайёр

Mirjalol Normatov
13 ноя 2021, 01:22
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"ESPN" хабарига кўра, унинг "Манчестер Сити"га ўтиши борасидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланиб юбормоқда. Ёзда "шаҳарликлар" футболчини сотиб олиш учун "Тоттенхэм"га 150 миллион фунтлик таклиф билан чиққанди. Аммо лондонликлар бунга рад жавобини берганди. Қайд этилишича, Лондон клуби ушбу суммага розилик берган.

Пандемия сабабли клубнинг бюджетига катта зарар етгани учун "Тоттенхэм" президенти Даниэль Леви яна бир қанча футболчиларни сотиб юборишни ўйламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›